Шоирнинг онаси бўлиш қийин бўлса керак. Жонсарак, ҳаловатсиз фарзандига қараб онанинг дили ором тополмас. Ҳар холда аям мени жим кузатган... Шоирга, ўзи ҳам кимлигини билмаган қизалоққа ака бўлиш оғир. Буни беш оғамнинг нигоҳларидан илғаганман. Қалбини шеър ишқи ёққан аёлга елкадош бўлиш ҳам осон эмас. Буни турмушим давомида сезиб келяпман. Лекин болаларим онаси шеър ёзгани учун ҳеч қачон ҳаловатсиз бўлмайди. Улар мен учун энг олдиндадир. Буни доим ҳис қилишларини истайман. Шу сабаб тадбирда қўлимда кўтариб олганим ғашингизга тегмас дейман.