СЕВГАНЛАРИНИ ЙЎҚОТГАНДА САБР ҚИЛГАН КИШИГА ҚАНДАЙ
МУКОФОТ БЕРИЛАДИ?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: "Мен кимнинг икки яхши кўргани (икки кўзи)ни олган бўлсам, у ҳам савобидан умид қилган ҳолда сабр қилган бўлса, унга жаннатдан ташқари бир мукофот беришга рози бўлмайман!” дея буюрди” (Термизий ривояти). Қосим ибн Муҳаммад шундай ривоят қилади: Аёлим вафот этган эди. Муҳаммад ибн Каъб ал-Куразий менга тасалли бериш учун келди. Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин шу воқеани сўзлаб берди: Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид, меҳнаткаш бир одам бор эди. Унинг жуда яхши кўрган аёли вафот этади. Рафиқасининг ўлимидан жуда қайғуради, тушкунликка тушади. Шу даражада қайғуга ботдики, бир хонага қамалиб олади. Узлатга чекиниб, ҳеч кимни ёнига киргизмай куйди. Унинг бу ҳолини Бани Исроилдаги бир аёл эшитиб, унинг ёнига келади. Аёл одамларга:
- Менинг у билан ҳал қиладиган бир ишим бор. Изн беринг суҳбатлашиб олай, – деди. Одамлар йўл бериб, аёлни ўтказиб юборишди. Бир киши эшик ёнига келиб овоз берди:
- Бу ерда бир аёл турибди. Сендан бир нарсаларни сўрамоқчи. “Албатта кўришишим лозим!" дея оёқ тираб туриб олган. Ҳамма кетди, фақат шу аёл қолган. Ҳалиям кутиб турибди, – деди. Ичкаридаги одам:
- Майли, кирсин! – деди. Аёл ичкарига кирди.
- Сендан бир нарса сўраш учун келдим, – деди аёл.
- Нима экан? - сўради ҳалиги одам.
- Мен қўшнимдан омонатга бир маржон олган эдим. Уни бир муддат ўзим тақиб юрдим. Кейин бу омонатни қайтариб беришимни сўрашди. Бу тақинчоқни уларга қайтариб берайми?
- Ҳа, беришинг шарт!
- Аммо у анча пайт менинг ёнимда қолди. (Уни жуда яхши кўриб қолдим), - деди аёл.
- Бу ҳолда сенинг тақинчоқни омонат эгасига қайтариб беришинг уларни ғоят мамнун қилади. Зеро, уни омонат қолдирганларига анча пайт бўлган экан.
Шу жавобни кутиб турган аёл унга шундай деди:
- Аллоҳ сенга яхшилик берсин! Сен Аллоҳнинг сенга аввал омонат қилиб, сўнг сендан қайтариб олгани нарсага хафа бўлаяпсанми? Шунга қайғуга ботдингми? У берган нарсасига сендан ҳам кўпроқ ҳақ соҳиби эмасми?
Ҳалиги одам бу насиҳатни эшитиб, ўзининг бу ҳолини таҳлил қилиб кўрди ва ўзига келди. Шу тарзда Аллоҳ таоло ўша аёлнинг сўзлари воситасида ҳалиги одамнинг қайғуни енгиб ўтишига ёрдам берди ("Муватто" китобининг жаноза бўлими).
«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz