Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Мирзаобод тумани, “Дўнгариқ” маҳалласидаги касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан жами 11 нафар фуқароларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижроси билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Қабулга келганларнинг мурожаатларидан 5 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 3 та мурожаат бўйича Қонун талаблари тушунтирилиб, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қилганлиги боис назоратга олинди. Шунингдек, 3 нафар фуқаронинг мурожаати хуқуқий тушунтиришлар бериш орқали ҳал қилинди.
Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги бундай қабуллар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.