Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЯХШИЛИК ҚОЛСИН
Курашиб яшаймиз саройлар қуриб,
Завқланиб кетамиз кеккайиб туриб,
Гоҳида тиконни босамиз юриб,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Дунёга меҳмонмиз, биласиз лекин,
Шунда ҳам зарбалар берасиз секин,
Ўткинчи нарса деб оласиз юкин,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Ҳасадгўй бўлмасдан қилинг-да ҳавас,
Жаннатда савоблар бўлар ҳар нафас,
Бунчалар қийнайсиз ўзингизни, бас,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Минг бор бойлик тўпланг, олиб кетмайсиз,
Бир чимдим тилло ҳам солиб кетмаймиз,
Зўрман деганда ҳам қолиб кетмайсиз,
Дунёмиз вақтинча яхшилик қолсин.
Ёғочли кафанга ўрар боримиз,
Аллоҳга омонат қайтар жонимиз,
Қадрлаб яшайлик ҳар бир онимиз,
Дунёмиз вақтинча яхшилик қолсин.
✍ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний
Курашиб яшаймиз саройлар қуриб,
Завқланиб кетамиз кеккайиб туриб,
Гоҳида тиконни босамиз юриб,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Дунёга меҳмонмиз, биласиз лекин,
Шунда ҳам зарбалар берасиз секин,
Ўткинчи нарса деб оласиз юкин,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Ҳасадгўй бўлмасдан қилинг-да ҳавас,
Жаннатда савоблар бўлар ҳар нафас,
Бунчалар қийнайсиз ўзингизни, бас,
Дунёмиз вақтинча, яхшилик қолсин.
Минг бор бойлик тўпланг, олиб кетмайсиз,
Бир чимдим тилло ҳам солиб кетмаймиз,
Зўрман деганда ҳам қолиб кетмайсиз,
Дунёмиз вақтинча яхшилик қолсин.
Ёғочли кафанга ўрар боримиз,
Аллоҳга омонат қайтар жонимиз,
Қадрлаб яшайлик ҳар бир онимиз,
Дунёмиз вақтинча яхшилик қолсин.
✍ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний