Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹 dan repost
ИНСОФ БЕРИБ, САФИМИЗГА ҚЎШИЛИБ ҚОЛАРСИЗЛАР...
(Ҳаётий воқеа)
У кичикроқ бир корхонада раҳбар бўлиб ишлар, шунинг учун ҳам қўл остидагиларни тез-тез йиғиб, чойхонада базмлар ўтиришларни ташкил қилишни яхши кўрарди...
У шинаванда эди, лекин бир ёмон иллати бор эди: у ичишни яхши кўрарди, жуда кўп ичарди. Шу даражада ичардики, оёғида тура олмайдиган ҳоллари кўп бўларди. Давранинг “гули”га айланиб олганда, ичмайдиганларни ҳам ичишга ундарди, рад жавобини олгач, унинг энг севимли сўзлари қуйидагича бўларди: “Майли, бир кун сизларга ҳам инсоф бериб сафимизга қўшилиб қоларсизлар...” Унинг бу сўзлари ичмайдиган, имонли одамларга қанчалик ёмон таъсир қилишини билмас, ҳис қилмас эди...
Қўл остида ишлайдиганлар бундай ўтиришларга келгиси келмай мажбуран келишарди, сабаби эртаси куни раҳбаридан эшитадиган таъналардан, кесатиқ гаплардан, ой охирида берилиши мумкин бўлган турли устама ва мукофот пулларидан қуруқ қолмаслик учун ҳам “истар-истамас” бундай ўтиришларга келишарди...
Бугун У раҳбар эмас, пенсияга чиқиш ёшига яқинлашиб қолган, ичишни ҳам ташлаган. Шундай кунларнинг бирида собиқ қўл остида ишлаган йигит, бугунда унинг раҳбари унинг ўзини ҳам бир ўтиришга таклиф қилди. Ноилож борди. Даврада спиртли ичимлик айланди. У пиёлани қўлига ҳам олмади, ичмайман деди. Шунда раҳбари унга ва бошқа ичмаётганларга қараб: “Майли, бир кун сизларга ҳам инсоф бериб сафимизга қўшилиб қоларсизлар...” - деди. Ана шунда у бу сўзларнинг ичмайдиган инсонларга қанчалик ёмон таъсир қилишини биринчи бор ўзидан ўтказиб ҳис қилди...
Уйга келган заҳоти авваллари ўзи ҳам шу сўзни кўп бора ишлатгани учун тавбалар қилди ва устида бўлмаса ҳам, ичида ўша пайтлари қўл остида ишлаган йигитлардан узр сўради. Қанча гуноҳ ишлар қилганлари кўз олдига келди. Имонли инсонларнинг дилини ноҳақ оғритгани... У йиғлаб юбориб, Аллоҳга нидо қилди:
“Эй карами кенг Парвардигорим, билиб-билмай қилган гуноҳларим учун тавба қилдим! Ўзинг буюк ва қудратлисан, барча гуноҳларимни авф эт! Тавба қилдим, тавба қилдим, тавба қилдим...”
БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.