#xotira
СЎНГГИ СЎЗ
(Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов тилидан)
Мени ўлди деганларга ишонманг
Бугун жаннатнинг боғига етдим мен,
Ёлғон дунё жилвасидан қутулдим
Ва ҳурларнинг ардоғига етдим мен.
Умрим бўйи кўрдим таъна, дўқларни
Халқ дардига зарра иши йўқларни,
Кўксим билан тўсдим юзлаб ўқларни
Бугун роҳат қучоғига етдим мен.
Жодугардай бир маккор замон бўлди
Мен – бир тараф, ёвлар бир томон бўлди,
Гоҳ йўлим оқ, баъзан қўлим қон бўлди
Қаттол қисмат тузоғига етдим мен.
Алқадилар, қарғадилар – жим ёндим
Киприк қоқмай алдадилар - ишондим
Халқ бир қадам олға юрса - қувондим
Тунлар виждон сиртмоғига етдим мен.
Сиёсат-да, гоҳ тулки, гоҳ шер бўлдим
Керак жойда осмон бўлдим, ер бўлдим,
Эл юкини кўтарган бир эр бўлдим
Охиратнинг титроғига етдим мен.
Тақдир, ҳукминг шу экан-да, не қилай
Яна ўн йил вақт бермадинг, айланай,
Бир салтанат қурар эдим Темурдай
Бугун Аршнинг сўроғига етдим мен.
Майли, минглаб ўғил-қизим қолдику
Ҳар бинода бармоқ изим қолдику,
Кулиб турган нурли юзим қолдику
Яратганнинг даргоҳига етдим мен.
Болалигим ўтган уйни туш кўрдим
Ота-онам дийдорини хуш кўрдим,
Мана, кетдим, икки қўлим бўш кўрдим
Самарқанднинг тупроғига етдим мен…
Kanalga ulanish ⤵️
@Kun_tarixi_TV24
СЎНГГИ СЎЗ
(Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов тилидан)
Мени ўлди деганларга ишонманг
Бугун жаннатнинг боғига етдим мен,
Ёлғон дунё жилвасидан қутулдим
Ва ҳурларнинг ардоғига етдим мен.
Умрим бўйи кўрдим таъна, дўқларни
Халқ дардига зарра иши йўқларни,
Кўксим билан тўсдим юзлаб ўқларни
Бугун роҳат қучоғига етдим мен.
Жодугардай бир маккор замон бўлди
Мен – бир тараф, ёвлар бир томон бўлди,
Гоҳ йўлим оқ, баъзан қўлим қон бўлди
Қаттол қисмат тузоғига етдим мен.
Алқадилар, қарғадилар – жим ёндим
Киприк қоқмай алдадилар - ишондим
Халқ бир қадам олға юрса - қувондим
Тунлар виждон сиртмоғига етдим мен.
Сиёсат-да, гоҳ тулки, гоҳ шер бўлдим
Керак жойда осмон бўлдим, ер бўлдим,
Эл юкини кўтарган бир эр бўлдим
Охиратнинг титроғига етдим мен.
Тақдир, ҳукминг шу экан-да, не қилай
Яна ўн йил вақт бермадинг, айланай,
Бир салтанат қурар эдим Темурдай
Бугун Аршнинг сўроғига етдим мен.
Майли, минглаб ўғил-қизим қолдику
Ҳар бинода бармоқ изим қолдику,
Кулиб турган нурли юзим қолдику
Яратганнинг даргоҳига етдим мен.
Болалигим ўтган уйни туш кўрдим
Ота-онам дийдорини хуш кўрдим,
Мана, кетдим, икки қўлим бўш кўрдим
Самарқанднинг тупроғига етдим мен…
Kanalga ulanish ⤵️
@Kun_tarixi_TV24