Koʻngillar Bekati

@Kongillar_bekati Yoqdi 2

Harakat qilib hidoyatga erishamiz
InshaAlloh, O'zi qo'llasin!
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Taklif va tavsiyalar uchun: @Kongillar_bekati_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
15.01.2018 03:12
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
284
ta obunachilar
~423
1 ta e’lon qamrovi
~196
kunlik qamrov
~2
ta e’lon haftasiga
148.9%
ERR %
9.2
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
700 ta kanal eslovlari
1 ta e’lonlar eslovlari
64 ta repostlar
Sarvarovna | Uyda qoling!
Sarvarovna | Uyda qoling!
13 Apr, 05:46
Bolajon Live
Adabiyot bo'stoni
Adabiyot bo'stoni
MINORА_UZ
Sarvarovna | Uyda qoling!
Sarvarovna | Uyda qoling!
12 Feb, 06:27
Hikoyalar (G&M)
Sarvarovna | Uyda qoling!
17 Jan, 12:19
Menim
❁ AS-SAHIH ❁
24 Dec 2019, 10:50
Etiket — o'zbek tilida
19 Dec 2019, 17:29
❁ AS-SAHIH ❁
17 Dec 2019, 17:59
Darvesh kundaligi
7 Dec 2019, 06:22
7 Dec 2019, 06:08
Adabiyot bo'stoni
4 Dec 2019, 14:32
Sarvarovna | Uyda qoling!
12 Oct 2019, 04:55
12 Oct 2019, 04:29
Sarvarovna | Uyda qoling!
3 Oct 2019, 10:48
...shunchaki "Men".
1 Oct 2019, 07:49
Sarvarovna | Uyda qoling!
27 Sep 2019, 21:34
Sarvarovna | Uyda qoling!
27 Sep 2019, 20:36
Sarvarovna | Uyda qoling!
26 Sep 2019, 05:49
@Kongillar_bekati iqtibos olgan kanallari
Mubashshir Ahmad
29 Apr, 13:28
Ziyo istagan qalblar uchun
Bolajon Live
12 Apr, 15:58
ISLOM FARZANDI
Sarvarovna | Uyda qoling!
ANoor Design Portfolio
Bedorlik kanali
Rahmat BOBOJON
Arjumandbegim
Ko'ngil Satrlari
Dil izhori
Bolajon Live
Adabiyot bo'stoni
ANoor Design Portfolio
Bedorlik kanali
Arjumandbegim
Ko'ngil Satrlari
Dil izhori
Bolajon Live
Adabiyot bo'stoni
Bolajon Live
OILAM_UZ
Bolajon Live
Sarvarovna | Uyda qoling!
28 Mar, 12:49
Alimoff Live
27 Mar, 09:09
Alimoff
27 Mar, 09:09
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
21 Mar, 15:17
Tunchiroq
16 Mar, 13:41
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Koʻngillar Bekati 3 Jul, 19:58
Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Ушал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ,
Солинг дарейи раҳматга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройимаҳшарга,
Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга,
Тараҳҳум қил ўш-ал соат бизнингдек осий, музтарга,
Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,
Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Худо қози бўлуб, тонгла гуноҳимни ҳисоб этгай,
«Ҳама бандам мани қошимға келсун!» деб хитоб этгай,
Муҳаммадга кимиким уммат эрмастур, азоб этгай,
Ушал кунни кишиким, ўйласа доим, савоб этгай,
Етар уммат шарофатга, тасаддуқ, ё расулуилоҳ.

Лаҳаддин бош кўтарганда ҳама воҳасрато дерлар,
Қиёмат шиддатидинким ҳама вовайлато, дерлар,
Ҳама умматларинг йиғлаб яна ё Мустафо, дерлар,
Муҳаммад саждага бошин қўйиб, воуммато, дерлар,
Қолур уммат хижолатга, тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Тарозуға солур аъмол элини ул қиёматда,
Гуноҳидин савоби кўп эса, албатта роҳатда,
Биҳишт ичра кирар, ҳуру қусур бирлан фароғатда,
Ҳазиний осий уммат, сақлагил ҳифзу ҳимоятда,
Қилай жонимни ҳазратга тасаддуқ, ё расулуллоҳ.

Ҳазиний Ҳуқан
дий
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 25 Jun, 20:12
Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,
Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.
У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,
Жонингга юз роҳат беради такрор.

Абдураҳмон Жомий


📚Дарҳақиқат, китоб биз учун беминнат дўстдир.
У сизга ҳеч ким айтмаган насиҳатларни, ҳеч ким айтмаган доно фикрларни айта олади.
Сиз ҳам унга қалбингизни очинг. Баъзан шунақа ҳолатлар бўладики, атрофингиздаги кимсалар билан суҳбатлашиб дилингиз хира бўлгандан кўра, китоблар билан суҳбатлашиб дил ёзмоқ фойдалидир.
Ҳаёт ҳам китоб сингаридир.
Фақат биргина фарқи-- бу китобни Ўзингиз ёзасиз!
Умр саҳифаларида амалларингиз изи қолади. Сўзларингиз сиёҳи қуримасдан муҳрланаверади.
Бир Кун келиб ушбу китобингизни варақлаганингизда ҳижолат бўлиб қолмайдиган саҳифалар билан тўлдира олсангиз, нақадар бахтлисиз. Гўзал саодат ичрасиз!

Ҳаёт бир китоб, дедик.
"Ҳар кимки ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас бирор муаллим",демиш яхшилар...
Ҳаётингиз энг севимли, энг қимматли ва қийматли китобга айлансин...

bintu
Ismoil
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 9 Jun, 20:25
#Муножот

💛Қалбларимиз қотяпти...
Керакмас гапларни кўп гапираяпмиз!
Қалбларимиз қотяпти...
Дунёларга қизиқаяпмиз!
Қалбларимиз қотяпти...
Ибодатларда гўё тутқундек, бекорчи сафсаталарда соатлаб ўтираяпмиз!
Хатто, тилларимиз ҳам муҳрланиб қоляпти.
Астағфируллоҳ...
Истиғфорларда бефарқмиз. ҚУРЪОН тиловати,китоб мутолааси юрагимизни сиқса, насиҳатлар қулоққа малол келса;
Фарзандларимиз бизни тингламаса, биз бир-биримизни тингламасак--
Охири замон келгани шу эмасмикин?!
Нафсимизнинг зулмидан омонлик тиламасак,ўз-ўзимизни ўтга отганимиз шу эмасмикин?!
Қабрдаги ҳолатимни тасаввур қилардиму, нафсим васвасаси узоқлашарди...
Қалбим қотиб қоляптими?!
Эй Раббим!
Ўзингдан ўзга нажоткорим, табибим йўқ маним.
Қалбларимизни,
Қабрларимизни кенг қилиб қўйсанг эди ёлвораман...
Тавба эшиклари ҳануз очиқ экан, бу ҳам Сенинг гуноҳкор қулларингга марҳаматингдир.
Ё Раббим,
ожиз гуноҳкор қулингни тавбасиз ўлдирма, ёлвораман...

©bintu Ismoil
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 8 Jun, 09:24
Yaxshilar, orangizda Allohga yaqinlar, doʻstu Xudo insonlar bor, bunga ishonaman! Biz faqirni duolaringizda bir bor eslab qoʻying, Alloh koʻnglimni keng qilishini soʻrab. Gunohlarim sabab koʻmglim torayib qolgan shekilli. Barchangizga ofiyat va salomatlik tilayman!

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Koʻngillar Bekati 4 Jun, 07:31
#Илтижо

БИРИНЧИ КЕЧАКИМ, ГЎРДА
СЕНИНГ МЕҲМОНИНГ ЎЛҒАЙМЕН,
ШАҲО, МЕҲМОНИНГА ИНЪОМУ
ЭҲСОН ҚИЛМАСАНГ БЎЛМАС!..


МАВЛОНО АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ

* * *

Бизингдек қуллара раҳмат намоён қилмасанг бўлмас,
Назар биз хокисорларга бир эҳсон қилмасанг, бўлмас.

Йиғидан кўз уйи Яъқуб мисоли хору зор бўлди,
Худоё, ул Юсуфимни ба Канъон қилмасанг бўлмас!

Қоронғу кечани ул ой – зиёдин қилгасен равшан,
Қоронғу қабримиз қаърин чароғон қилмасанг бўлмас!

Биринчи кечаким, гўрда Сенинг меҳмонинг ўлғаймен,
Шаҳо, меҳмонинга инъому эҳсон қилмасанг бўлмас!

Қаю бир дарду андуҳуни жаҳонда ёд этай, Жомий? –
Ғариблар мушкулин, ё Рабб, Сен осон қилмасанг бўлмас!

(Форс-дари тилидан таржима қилувчи:
МИРЗО КЕНЖАБЕК

(“МУҲАББАТ МАХЗАНИ” китобидан)
Attached file
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 30 May, 19:35
#Илтижо

Дилозорлардан қоч, эй дилим.
Барибир, тушунмаслар.
Билмаслар, англамаслар.
Сани англайдиган Ўзгадир.
Бу озорлар руҳингни яралайди, лекин билки бир синовдир.
Айбу нуқсонларинг, гуноҳларинг қанчалик кўп бўлса, озорлар ҳам шунчалик ёғилиб келаверар, ҳар тарафдан.
Уларнинг қай бирига ҳам жавоб бера олар эдинг.
Жавоб беришни У Кунда ўйла. Ҳолинг қанчалик хароб; бу ғурбатлардан.
Ёлғиз Ўзига кўнгил бер.
Ёлғиз Ўзидан муҳаббат тила.
Сен бир тиловчи қулсан, холос...
Хайрлар Ўзидан.
Бир гўзал танбеҳлар сингари қабул эт озорларни.
Минг фарёд этаман Табибим ёлғиз қолдирма дея. Санингсиз даволар йўқ бу ўксик кўнглима маним.
Шундай Ишқ берки, озорларнинг озоридан кула оладиган...


®bintu Ismoil
@Kongillar_bekati
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 29 May, 16:18
Koʻngillar Bekati 27 May, 07:50
Koʻngillar Bekati 25 May, 19:21
Соҳибин ҳурматига қулни ранжитма...

​​РАНЖИТМА

Чечакларни авайла, болни ранжитма, кўнгил.
Бир кичик мева учун долни ранжитма, кўнгил.

Мавло берса озмагин, қайтиб олса қил сабр,
Ёнган ўчоқни бузма, кулни ранжитма, кўнгил.

Қайтади ғайратингга, қоришма ҳикматига,
Соҳибин ҳурматига
қулни ранжитма, кўнгил.

Муҳаббатда кам бўлма, қургину йиққан бўлма,
Севганга тикан бўлма, гулни ранжитма кўнгил...

Юнус Эмро

@Fariduddin_Attor
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 25 May, 17:37
#Ошиқ_қалблар_учун

Ишқ озоридан ўзга озорлар руҳингни яралайди. Қалбингни қорайтиради.
Фақат Ишқ озорларигина руҳингни даволайди. Янгилайди.
Бу озорлар дилингга ҳузур беради...
Ишқдан келган озорларга севингин. Шукрлар дегин. Суюкли бўлмоқ ҳаммага ҳам насиб этмас...
Одамларга кўнгил очсанг, кўнглинг нурларин ўғирлар.
Ўткинчиларга кўз ёш тўксанг, кўзинг нурларин ўғирлар...
Қалбни-- қалб Эгасига топшир!
Йиғласанг қорачиқларинг нурга тўлар;
Сиринг айтсанг, дил сандиқларинг дурга тўлар...
Бир гўзал муҳаббат истар бўлсанг, юзи нурликлардан иста!
Дили доғликларга, юзи нурсизларга боқма ки, нуринг кетар...
Бир гўзал муҳаббат истар бўлсанг, Қалби тириклардан иста!!!
Ё Раббим !
Икки дунё қалбимни ўзингни Муҳаббатинг билан тирилтир, ёлвораман...

Бинту Исмоил
Attached file
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 25 May, 06:12
Koʻngillar Bekati 24 May, 03:30
Iyd Al-Fitr - ramazon haytingiz muborak boʻlsin! Alloh kelasi yildagi shu kunlarga salomat yetkazsin!

Assalomu alaykum va rohmatulloh!
Koʻngillar Bekati 23 May, 18:44
#Яна_кўришайлик_Рамазон

💞Ҳаёт ҳақиқати шуки, қадрликларнинг қадри кетганидан кейин билинади. Рамазоним сен ҳам бизни ташлаб кетяпсан-у, ҳануз этакларингга ёпишиб ололмадим.
Қиёматда сен-ла учрашганда мулзам бўлиб қолмасми эканман?!
"Яна келадию, ўшанда бундан-да яхшироқ ибодат қиларман", деб ўйлаётган бўлсам, ахир энди сен қайтиб келмассан. У бошқа рамазон бўлар...
Ўшанда мен қаерларда бўламан?!
Қадр кечалари қатларидан изласинлар дея беркитдинг барокатларингни. Раббимнинг севикли маҳбуби экансанки, сени ойларнинг султони қилиб қўйди. Сен келганда суюниб, кетаётганингда ҳузнлик тўла қалбларни эса ошиқларнинг султони қилиб қўйди.
Ишқ излагувчиларни ҳар турли синовларга қўйди...
Висолига интилган кўнгилларга сени васила қилиб қўйди.
Райён дарвозаларидан қўлларимдан етаклаб киргизсанг, қанийди...

Бинту Исмоил
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 21 May, 23:40
#Ishq

Seni izlab yoʻlga chiqdim
Bu yoʻlingga yoʻldosh kerak.
Oʻzdan kechib, boʻlga chiqdim
Boʻlishlikka boʻldosh kerak.

Bu yoʻldagi mashaqqatda
Kim menimga oyna tutar.
Qoʻllar bormi tutishlikka
Qoʻl bermakka qoʻldosh kerak.

Asli qulman Senga azal
Men bilmayman qullik nedir?
Qullik sirin bildirishga
Qul boʻlishga quldosh kerak.


22.05.2020
Sarvar Muhammad
Koʻngillar Bekati 21 May, 20:09
@Namoz_taqvim_bot sizga foydasi tegsa muallifini duolarda eslab qoʻying, Alloh rozi boʻlsin!
Koʻngillar Bekati 19 May, 09:27
Koʻngillar Bekati 19 May, 09:27
Koʻngillar Bekati 17 May, 12:32
Men oʻzimga kelolmayman,
Urar yurak oʻzimdamas.
Yurar yoʻlda yurolmayman
Koʻrmoqlik bu koʻzimdamas.

Ketayapman qayoqlarga
Rang sachratib boʻyoqlarga
Atrofimda bogʻu boʻston
Olar nafas boʻgʻzimdamas.

Bosar yoʻlim tikonzordir
Bir koʻngilga ming ozordir
Ne erurki nido qilmoq?
Soʻzlar soʻzim soʻzimdamas.

Necha kunki parishonman
Turmoq, yurmoqqa hayronman.
Qanot yoʻqdir uchishlikka
Jismim hali boʻzimdamas.


17.05.2020
Sarvar Muhammad
To‘liq o‘qish
Koʻngillar Bekati 17 May, 10:34
Koʻngillar Bekati 17 May, 09:44
#ҲИКОЯТ

БИР КИШИНИНГ ДЕНГИЗДАН САВОЛ
СЎРГАНИ

Бир киши денгизга чўкди, сўрди ул:
Мунча мовийсен, сирингни сўйлагил?

Не учун устингда бул мотам тўни,
Ўт-олов йўқ, қайнагайсен ҳар куни?

Берди денгиз ул жавонмардга жавоб:
Ёр фироқида чекармен изтироб.

Эр бўлиб мен унга лойиқ бўлмадим,
Ул сабаб устимда мотамлиғ тўним.

Ўлтирибмен ташналаб, мадҳуш, бас,
Ишқ ўти бирлан жўшармен ҳар нафас.

Тотсам эрди кавсаридин қатра тот,
Эшиги олдида топгайдим ҳаёт.

Кўйида мендек гадолар юз ҳазор,
Кеча-кундуз жон берурлар бор-бор…

Мантиқ ут-тайр
To‘liq o‘qish