#Тафсир
«Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра, ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладур. Уларга зулм қилинмас». (Бақара сураси, 281- оят).
Бу оятда яна бир бор тақвога ва қиёмат кунидан қўрқишга даъват қилиняпти. Албатта, қиёмат кунидан ҳақиқий қўрқилгандагина юқоридаги ҳукмларга тўлиқ амал этилади. Чунки у кунда ҳар бир жонга қилганига яраша тўлиқ жазо ва мукофот берилади. Ҳеч кимга зулм қилинмайди. Ҳеч кимнинг қилган амали камайтириб ёки кўпайтириб қўйилмайди.
Қуръон илмлари билан шуғулланган уламолар ушбу ояти карима Аллоҳ туширган оятлар ичида энг охирги оят эканлигини баён қилганлар. Ибн Журайжнинг айтишларича, Пайғамбар алайҳиссалом ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг тўққиз кун яшаганлар, холос.
Аммо, «Қуръон илмлари» номли нозик илмдан хабари бўлмаган кўпгина кишилар Қуръони Каримнинг охирги нозил бўлган ояти ҳақида гап кетганда ноаниқликка йўл қўядилар. Улар видолашув ҳажи пайтида нозил бўлган «Бугунги кунда сизларнинг динингизни мукаммал қилдим», деб бошланувчи ояти каримани Қуръони Каримнинг охирги нозил бўлган ояти, дейдилар. Бу оятдан кейин Пайғамбаримиз саксон бир кун яшаганлари аниқ.
📚 «Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.