СОТИЛМАЙ ТУРГАН ТОВАРЛАР ЗАКОТИ#закот
❓1608-CАВОЛ: Менда анчагина сотилмай қолиб кетган товарларим бор. Уларнинг закотини ўтган йили берганман. Бу йил ҳам бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тижорат моллари нисобга етган бўлса, улардан ҳар йили закот берилади. Сотилмасдан туриб қолиши закотни соқит қилиб қўймайди. Лекин савдогар “Қолиб кетган ушбу товарларимни сотмайман, ўзим ишлатаман”, деб сотиш ниятидан бутунлай воз кечиб, савдодан олиб қўйса, улардан закот бермайди. Масалан, уй-рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланувчи бир савдогарнинг ўн дона буюми сотилмай қолиб кетди. Ана шу молларининг закотини беради. Аммо сотишдан воз кечиб, уйда ишлатиш учун олиб кетса, мазкур ўн дона молининг закотини бермайди. Чунки улар энди тижорат моли ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar