Катта Оға 🎬


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Big Brother is Watching a Movie 👨🏻‍💻
Автор: Fayzulla Yo'ldashev
Бизнинг ҳамжамиятимиз: @KattaOgaHamjamiyati
Ҳамкорликдаги каналлар: @KinoMemlar, @Sitataland

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Чакагингни ўчир ва бу фильмни кўришга бор.

Педро Паскаль 🏌🏻‍♀️


Қонли блюз 🎶

Кинотанқидчилар томонидан роттен томатос сайтида 98%, томошабинлардан эса 97% олган фильм. CinemaScore'да эса “A” рейтинг билан баҳоланган. Охирги 35 йиллик хоррор фильмлар ичида бу энг баланди бўлди.

"Грешники" 2025 г.

#тақриз #хоррор #мусиқа

1932 йил. Кўп йилллардан сўнг, эгизаклар Смок ва Стак Миссисипи дарёси дельтасидаги она шаҳарчасига қайтишади. Улар Биринчи жаҳон уруши траншеяларида жанг қилишга улгурган, кейинчалик эса Чикагода гангстерга айланишган эди. Бу ерда ака-укалар оқ танли ирқчидан хўжалик бинолари жойлашган ҳудудни сотиб олиб, плантация ишчилари учун мусиқа кафе-барини очмоқчи бўлишади. Очилиш маросимидаги асосий меҳмон — бир пайтлар эгизаклар гитара совға қилган руҳонийнинг ўғли бўлиб, у блюзни шунчалик маҳорат билан ижро этадики, ҳатто яқин орадаги ирландиялик вампирнинг эътиборини тортади.


Фильмнинг кинотанқидчилар томонидан юқори баҳоланиши мени режиссёрнинг "Қора Пантера" филми 2019 йилда Оскарга номзоди қўйилгани каби ҳайрон қолдирганди. Аслида, иккала ҳодисанинг ҳам бунчалик эътибор қозонишига сабаби бир — қора танли ирқ вакилларининг маданияти ва тарихини кенг ёритиб бериш. Шу боис бутун жаҳон бўйича машҳур кино баҳолайдиган платформалар рейтинги "КиноПоиск"дан кескин фарқ қилади. Яъни рейтинглар орқали фильмдаги мавзуга собиқ совет давлатларида қизиқиш пастлигини кузатиш мумкин. Лекин бундай мавзулар қўшилганига қарамай, фильм фестивалбоп эмас, балки томошабоп қилиб суратга олинган.

Сюжет структураси вампирлар билан “От заката до рассвета” фильмини эслатиб юборади. Лекин ундан бироз жиддийлиги билан фарқ қилади. Фильмда бир қанча символизмлар мавжуд. Энг аҳамиятлиси эса мусиқий қисми билан боғлиқ. Блюз жанри ўзи аслида қора танли қуллар томонидан айтилган бўлиб, у орқали қўшиқчилар ўз ички дардларини ифодалашган. Яъни блюзни ўша давр қора танлиларининг қалбини ифодаловчи жанр деса ҳам бўлади. Айнан шунинг учун ҳам у фильмда куйланганда ёвуз мавжудотларни ўзига тортади.

Фильмнинг мусиқа қисми жуда зўр ишланган. Режиссёр бу орқали қора танли кишиларнинг ўтмиши ва бу ўтмишнинг авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётганини кўрсатмоқчи бўлган. Гарчи Куглер ўз ирқининг тарихига кўп эътибор қаратган бўлса-да, бу ҳолат томошабинни эзиб юборадиган даражада ошириб юборилмаган. Фильм бу контекстга эътибор берилмаса ҳам анча қизиқарли чиқган. Кўпчилик жангари фильмларга хос бўлган жангари, қонли ва ишқий саҳналар етарли. Шунинг учун бемалол томоша қилишингиз мумкин. Фақат фильм тугаганидан сўнг дарҳол уни ўчирмаслик ёки залдан чиқиб кетмасликни маслаҳат бераман. Чунки собиқ марвел режиссёри титрлардан кейин иккита қўшимча саҳна қўшган.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬


Уруш овози 🪖

Ўтган йилги "Падение империи" фильмининг режиссёри Алекс Гарленддан уруш майдонидан олинган парча ҳақида фильм.

"Под огнём" 2025 г.

#тақриз #ҳарбий #реалвоқеалар

Ироқ, 2006 йил. "Денгиз мушуклари" жанговар гуруҳи душман ҳудудининг чуқурроқ қисмида қолиб кетади. Уларнинг ҳар бири чиниққан, юқори даражали ҳарбийлар. Аммо уларни тўрт томондан қуршаб олишгандан кейин аскарлар терисини нафақат қуёш қиздира бошлайди...


Кинотеатрда фильмнинг дастлабки кадрларини кўриб, бошқа сеансга кириб қолгандек бўлдим. Чунки ҳарбий драма деб ўйлаган фильмим секси гимнастикачи қизларнинг рақси билан бошланди. Бироқ, бу кадрлар ҳарбийлар берилиб томоша қилаётган лавҳадан экан. Ушбу уч дақиқалик саҳна фильмнинг мавзусига алоқаси йўқ аҳмоқона ҳазилдек туюлиши мумкин. Аксинча, бу фильм форматига қўшилган энг доҳиёна ечимлардан бири(нимага унақалигига бироз кейинроқ қайтамиз). Ушбу 3 дақиқалик саҳнадан сўнг, 30 дақиқа давомида сукунат ҳукм сурди. Ярим соат худди пистирмада ўтирган ҳарбийлар каби, мен ҳам нафасимни ичимга ютиб, экрандан кўз узмай ўтирдим. Мен борган кинозалда 15 та одам бор эди, шундай тинчлик чўкдики, кимнингдир чуқур нафас олгани ҳаммага эшитилиб турарди. Кейинги портлаш ва жанг саҳналарининг овозлари эса худди ҳарбийларга эшитилгандек етказилган. Шу сабабли, ҳар бир киноман фильмни сифатли овоз узаткичлар билан кўришга мажбур деб ҳисоблайман. Чунки овоз режиссураси ва монтажи Оскар мукофоти даражасида.

Бундан ташқари, фильмнинг бошидан охиригача биз одатда кўниккан бирорта диалог йўқ. Барча сўзлар фақат ҳарбий ҳаракатлар ҳақида. Ҳеч бир қаҳрамон ёниб турган жанг майдонида ўзининг ички дарди, шахсий фикрлари ёки дунё ҳақидаги ўй хаёллар тўғрисида гапирмайди. Чунки асосий мақсад - жон сақлаш, уруш эса файласуфлар ва интеллектуаллар хаёл сурадиган жой эмас. Гарланд ўша урушда қатнашган Рей Мендоса билан шунақа гипер реализмли фильм суратга олган. Унга на шакар, на туз қўшилган. Ҳаммаси борича кўрсатилган.

Энди эса фильмдаги дастлабки 3 дақиқалик саҳнага қайтайлик. Бу саҳнанинг қўшилиши доҳиёналиги шундаки, у бўлмаганда фильм бизга бунақа таъсир қилмасди. Атиги 3 дақиқа ичида режиссёр бизни комфорт зонага солиб, персонажлар билан яқин қилиб қўйди. Яъни биз қайғуришимиз учун уларнинг ўтмиши, характери ёки дунё қараши ҳақида маълумот керак бўлмади. Фильм бошидаги шу кичкина саҳна орқали персонажларнинг тирик инсон эканлигини ҳис қилдира олган. Бундан кейин 30 дақиқа жимлик бўладими ёки шовқин - томошабин улар билан бир кемада кетади.

Албатта, бундай реализм билан суратга олишнинг камчиликлари ҳам йўқ эмас. Бу асосан фильмдаги экшн саҳналарга ва унинг кульминациясига таъсир қилган. Шубҳасиз, "Джон Уик" франшизаси бизга ғайриоддий экшн ва отишмаларни кўрсатиб, талаб чизиғимизни юқори қилиб қўйди. Шу сабабли фильмда нимадир етишмаётгандек туюлади. Томошадан сўнг ўзингизни тўймагандек ҳис қилишингиз мумкин. Бу асосан биз кўп зиравор қўшилган кинони кўриб ўрганиб қолганимиздан. Бироқ, нима бўлганда ҳам қизиқарли эксперимент бўлган. Албатта кўришингизни маслаҳат бераман. Ҳозирча йилнинг энг яхши фильмларидан бири.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Овозли суҳбат 🎙

Март ойини яқинлаштирган ҳолда, 3-мавсумнинг сўнгги қисми IMDb’да 10/10 баҳо олган "Invincible" сериали ҳақида гаплашамиз.

Асосий мавзулар:
—Нимага ҳамма бу анимацион сериални мақтаяпти?
—Амазон Prime суперқаҳрамонлар жанрида қандай қилиб "Marvel" ва "DC"ни ортда қолдиряпти
—"The Boys" ва "Walking Dead" сериаллари билан қандай ўхшаш томонлари бор?
—Анимацион сериал қандай муҳим мавзуларни кўтариб чиққан?


Вақти: 12-апрель, 21:00

Меҳмон каналлар: "Seb's", "Shinavandatopia"

Мавзуга оид савол ва фикрларингиз бўлса, микрофонларни очамиз.

Барча гикларни кутамиз 🙂


"Enigma Uz" каналига буюртма асосида фильм таржима қилдиряпман. Тез орада хабар берамиз 📸👀


"Озод Жанго: Zo‘r TV Cut" 2025 г.

Баъзи фильмлар режиссёр томонидан эмас, ўзбек телеканаллари томонидан ҳам “қайта ишланади”. Шунчаки режиссёрлардан фарқли, биздаги телеканаллар учун компаниялардан ҳеч қандай рухсат шарт эмас. Ундан ташқари, фильм орасида истаганича брендни реклама қилишади.

#таҳлил #тақриз #тв

30-март куни "Zo‘r TV" телеканалида "Озод Жанго" фильмини кўрдим. Айнан ушбу фильмни беришаётганини кўриб жуда қувондим, чунки шу пайтгача телеканалларда Тарантинонинг филми қўйилганини кузатмаганман. Бу ерда эса проф дубляж эди. Албатта, цензура бўлишини ҳисобга олган ҳолда фильмни томоша қилишни давом эттирдим. Анча вақтдан бери телевизорда кино кўрмаган эдим. Ҳа, орада реклама бор ва қайсидир жойини ўтказиб юборсанг, ортга қайтариб бўлмайди. Лекин телевизорда кино кўришнинг гашти ҳам айнан шунда-да. Аммо, афсуски, фильмни мен кутганимдан ҳам ёмонроқ хўрлашибди.

Фильмда актёрларнинг овози персонаж характерига мос келиши у ёқда турсин, таржимада ҳам кўп нарсани ўзгартириб юборишган. Мисол учун, фильмдаги доктор Шулс отда чопиб кетаётган жиноятчини отиб ташлайдиган машҳур саҳнани олайлик. Бу саҳнада Шулс Жангонинг жавобини аниқлаштириш учун "positive" деб сўрарди. Табиий равишда, қул бундай сўзни эшитмаган ва қаерда қўлланишини билмасди. Шунинг учун у "positive" нималигини билмайман деб жавоб беради. Рус тилидаги таржимада эса бу сўз ўрнига "абсолютно" сўзидан фойдаланишган. "Zo‘r TV"даги таржимада эса бу сўз ўрнига "аниқми" сўзи ишлатилган. Натижада, ушбу саҳнада Жанго "аниқ" нима эканлигини билмаслигини айтиб жавоб беради. Таржима нафақат бу саҳнадаги ҳазилни, балки мантиқни ҳам йўққа чиқарган ва бундай хатолар жуда кўп. Бундан ташқари, Ди Каприонинг қаҳрамони билан шартнома имзолайдиган саҳнада ауфидерзейн сўзини ҳам "кўришгунча" деб таржима қилиб кетишган. Шулс шунчаки "Мен одатда кўришгунча деб айтаман, лекин сизни қайта кўришни истамаганим учун алвидо дейман" деб айтиб кетган. Шунинг учун бундай таржимани икки хил талқин қилиш мумкин: фильмни таржима қилган одам ё ўзбек тилининг радикал тарғиботчиси, ё ўз ишини юзаки бажарадиган шахс. Таржимада ҳеч қандай меҳр берилмаганлиги яққол кўринган.

Фильмдаги баъзи саҳналарга цензура қўйилишини мен қирқиш эмас, шафқатсизларча чопиш деб атаган бўлардим. Албатта, бизнинг телевиденияга мос келмайдиган саҳналар бор. Аммо, улар 3 та ёки кўпи билан 4 та. Улардан 3 таси очиқ-ойдинлиги, уйдаги мандинго жанги саҳнаси эса шафқатсизлиги учун олиб ташланганини тушунаман. Лекин, вестерн жанрининг асосини бўлган отишмаларни олиб ташланишини тушуниш қийин. Бироз олдин тилга олган Элис Бритл отиб ташланадиган саҳнада ҳам, оппоқ пахталар устига сачрайдиган кадрни ҳам кесиб ташлашган. Майли, қон кўп экан дейлик, лекин Ди Каприо скелетнинг бош суягини кесиб, сўзлайдиган нутқи ҳам олиб ташланган. Персонаж бош суягини олиб келади-да, бирдан ғазабланиб, қандайдир учта ҳислат ҳақида гапириб кетади. Биринчи марта кўраётган одам эса буни тушунмай ўтираверади. Аммо, энг даҳшати у эмас. Жанго қулдорларни алдаб уйга қайтиб келганидан кейин дафн маросимидан қайтган уй эгалари билан тўқнаш келадиган саҳна бор. "Zo‘r TV" версиясидаги ушбу саҳнада Джанго уй эгаларига сиз ҳаммангиз ўласиз деб айтади ва кейинги кадр ташқарида туриб уйни портлатадиган Джангога ўтади. Яъни унинг шу айтган гапидан кейин уйни ичида ҳамма нарса кесиб ташланган. Кейин улар отга миниб кетишди, тамом! Бўлди, фильм шу билан тугайди. Кимнингдир меҳнатига нисбатан ҳақиқий ҳақорат эса шундай кўринишда бўлади.

Албатта, "Zo‘r TV"да ишлайдиган қайсидир киночи бу фильмни қўйиш ғоясини олиб чиққани зўр ғоя бўлган. "Ақлли"лар эса уни "яхшилашган". Афсуски, бундай ҳурматсизлик телеканал томонидан бошқа фильмларга нисбатан ҳам қилинган. "Лаънатланганлар ороли" филми ҳам шулар қаторидан. Бу фильмни мен анча йил олдин "Kinoteatr" телеканалидан ҳам кўрганман. Аммо "Zo‘r TV" ўз версиясида "Kinoteatr" қолдирган баъзи саҳналарни ҳам кесиб ташлаган. Шунинг учун "Zo‘r TV" балки қайсидир яхши фильм борлигини билиш учун вариант бўла олар, аммо фильм кўриш учун эмас.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬

2.2k 1 11 36 43

Реакциялар йиғлаяпти-ку, кўринглар! Скорсезе энг қўрқинчли фильм деб айтган. Томошадан кейин анча вақт хотирада қоладиган фильм.


Премьера!!!

"Даво" 1997 г.

✍️ Фильм ҳақида
🎞 Фильмни кўриш


😊 Letterboxd’га сериаллар бўлими қўшилди

Ҳозирча фойдаланувчиларнинг 50 фоизига кириш имкони берилган, номлар эса аста-секин қўшиб борилмоқда. Эпизодлар, мавсумлар ва бутун шоуларни баҳолаш, шунингдек, ўзингизнинг севимли тўртта сериалингизни тузиш имконияти пайдо бўлади. Бу тизим "назарий жиҳатдан" қандай ишлашини кўрилмоқда, тўлиқ ишга тушириш эса кейинроқ, бир ой ичида амалга оширилади экан.

Агар бўлим пайдо бўлмаган бўлса, янгиланган иловада ёки ушбу ҳавола орқали тест учун навбатга ёзилишингиз мумкин.


Мавсумнинг янги хити 👥

"Переходный возраст" 2025 г.

#тавсия #минисериал #драма

Биз яқинда аудиочатда эслаб ўтган Фил Барантинининг янги сериали ҳаммани ортда қолдирмоқда. Ушбу мини-сериал баҳорнинг энг кўп муҳокама қилинаётган лойиҳаларидан бирига айланди. Сериал 11 кун ичида Netflix’да 66,3 миллион кўришлар сони билан бу борада мини-сериаллар орасида янги рекорд ўрнатди. У Letterboxd платформасида ҳам ҳафта давомида энг кўп томоша қилинаётганлар орасида биринчи ўринга чиқди.

Сюжет бўйича тинч оилада яшовчи 13 ёшли Жейми исмли болани қотилликда айбламоқдалар. Боланинг барча оила аъзолари даҳшатга тушишади. Хабар эса тезда тарқалиб, Жеймининг мактабида шов-шувларга сабаб бўлади.

Cериал "Точка кипения" фильми ижодкорлари томонидан суратга олинган. Фильмдаги каби, сериалнинг ҳар бир эпизодидаги саҳналар ягона дублда, узлуксиз тарзда тасвирга туширилган. Умумий эпизодлар сони эса 4 та бўлиб, Скорсезенинг “Ирландец” фильмидан атига 15 дақиқа фарқ қилади))

Сериални аллақачон тугатдим ва у ҳақидаги фикрларим ижобий. У бола тарбияси, ота-бола муносабатлари руҳиятга қандай таъсир қилиши мумкинлигига қизиқувчилар учун жуда мос келади.

P.S. Ҳозирча пост қисқароқ бўлди, лекин сериал бўйича каттароқ контент тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Унгача уни томоша қилиб туришингиз мумкин 🙂

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬


Аудиочат мавзу:Кино оламидаги сўнги янгиликлар
Аудиочат санаси: 18.03.2025

00:10 — "The Last of Us" ва сериалнинг анонс постери
05:09 — "Мортал Комбат 2" фильми анонси
08:49 — Лука Гуаданьино ва DC комикс
11:13 — «Марвел Студиос»дан "Absolute Cinema"
15:56 — «Past Lives» режиссёри, Селин Сондан янги фильм
19:57 — 2025-йилги Оскар маросими
25:55 — «Боб Дилан: Никому не известный»
27:26 — Маймун кўринишидаги қўшиқчи ҳақида байопик
28:09 — «Компаньон» филми ҳақида
31:15 — Стивен Содерберг ва унинг янги ҳамда эски фильмлари
37:08 — «Опус», А24'нинг янги филми
38:00 — «Boiling Point» филми ижодкорларидан янги сериал
40:21 — «Severance» сериали ҳақида
42:01 — «Invincible» анимацион сериалининг янги мавсуми
45:15 — Пон Джун-хонинг янги филми, «Микки 17» ҳақида
50:53 — Фильм муваффақиятсизликка учраганини кўрсатувчи факторлар нима?
56:16 — 2025-йил кутилаётган фильмлар
1:00:03 — Сэди Синк «Spider-Man 4»да қайси ролни ижро этади?
1:01:23 — Кино тавсиялар
01:06:49 «Неоновый демон», Николас Виндинг Рефн ва бошқа скандинав режиссёрлари
01:11:58 — Аки Каурисмяки ва унинг филмлари
01:14:23 — «Гарри Поттер»нинг легендарный таржимаси

Меҳмон каналлар: "Kinokubrik"(Cinemabinder) , "Tarantinov", "Kino ekrani" , "Seb's"

©Катта Оға 🎬


Гурунгни гўринишлари 💬

Диалогсиз, диалоглар ҳақида суратга олинган 12 дақиқалик қисқа метражли фильм.

"Возможности диалога" 1982 г.

#тавсия #анимацион #қисқаметраж

Фильм мулоқотнинг турли шакллари ҳақида сўзлаб берадиган учта қисқа лавҳалардан иборат. Биринчи лавҳа “Моддий суҳбат” — бир-бирини ғажийдиган учта ҳар хил буюмлардан(мева, ошхона жиҳозлари ва ўқув қуролларидан) ташкил топган таналар ҳақида ҳикоя қилади. Иккинчиси “Эҳтиросли суҳбат” бир-бирига эҳтиросли тарзда интилган иккита ҳайкал ва ушбу эҳтирос натижаси ҳақида ҳикоя қилади. “Батафсил муҳокама”да эса иккита жонлантирилган бош "тош-қайчи-қоғоз" ўйинининг ғалати турини ўйнайди.

Деярли ҳар куни биз одамлар билан мулоқот қиламиз. Оғзимиздан чиқаётган сўзлар ёки биз эшитаётган гаплар қанчалик кичик бўлмасин, ўз таъсирини кўрсатади. Тасвирнинг биринчи икки ҳикояси ҳам айнан шу таъсир нималарни келтириб чиқариши ва қандай кўринишда бўлишини намойиш этган. Учинчи ҳикоя эса кўпроқ баҳсли суҳбатлардаги савол-жавоб жараёнини акс эттирган. Яъни, суҳбат бошида кимнингдир саволига қандай жавоб беришимиз ва кейинчалик бу қандай босқичларга ўтиб кетиши тасвирланган.

Фильм бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Мавзулар ўзгарган бўлса-да, суҳбат ва баҳс тузилмалари ўша-ўша қолмоқда. Шу сабабли, 12 дақиқангизни аямасдан ушбу анимацион фильмни томоша қилишни маслаҳат бераман. Чунки у ўз суҳбатларингизга четдан назар ташлашингизга ёрдам бериб, бир неча соатлик ортиқча вақтингизни тежаши мумкин. Агарда фильм ёқса, режиссёр Ян Шванкмаернинг ушбу фильмга ўхшаш бошқа ажойиб картиналари ҳам мавжуд.

Томоша қилиш: "Dimensions of Dialogue"

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬


Бугун кино каналларининг админлари билан кино оламидаги сўнгги янгиликлар бўйича аудиочат қилишга қарор қилдик.

Вақти: 22:00

Меҳмон каналлар: "Kinokubrik"(Cinemabinder) , "Tarantinov", "Kino ekrani" , "Seb's".


Ишонч қиймати 💼

Статистикага кўра, 2021 йилда Ўзбекистондаги ажралишлар сонининг 17,1 фоизи хиёнат сабабли юз берган экан. Шунингдек, ChatGPT маълумотларига асосан, тахминан 50-60% турмуш ўртоғига хиёнат қилган одам буни ҳеч қачон тан олмас экан(ҳатто аноним равишда). Шериги хиёнат қилгани ҳақида хабар топадиганлар сони эса атига 5-10%. Қолганлар эса ушбу сирни ўзи билан қора чамадонда сақлашади.

"Чёрный чемодан" 2025 г.

#тақриз #тавсия #триллер #драма

Бош қаҳрамонимиз Жорж Британияда сирли разведка агенти бўлиб ишлайди ва ҳамкасби билан турмуш қурган. Кунлардан бир кун унга унинг рафиқаси Кетрин давлатга хиёнатда гумонланаётганлиги ҳақида хабар беришади. Бу хабардан сўнг Жорж кимга кўпроқ ишониши ва содиқ қолишини билмай қолади, ватанигами ёки суюкли рафиқасига?

Фильм номидан ҳам маълумки, у разведка агентларининг сирли ҳаётини ёритади. Лекин унинг бу жанрдагилардан фарқи шундаки, интригалар ушбу соҳа вакиллари бўлган эр-хотинлар ўртасида кечади. Яъни сценарист Девид Кепп муносабатлар пойдевори бўлган ишонч мавзусини алдаш ва иккиюзламачилик касбий мажбурияти бўлган одамлар орқали очиб берган.

Стивен Содерберг, турли хил экспериментал фильмларига қарамай, ҳамон замонамизнинг энг кучли муаллифларидан бири бўлиб қолмоқда. Техник жиҳатдан ҳаммаси юқори даражада. Содербергнинг ўзидан бошқа ҳеч ким унинг фильмларини зўр монтаж ва операторлик қила олмаса керак. Ноодатий ракурслар, йирик планлар ва кадрлар алмашинуви ҳаммаси ўз ўрнида.

Майкл Фассбендер гўё бир умр перфексионист, совуққон персонажларни ўйнаш учун туғилгандек. Фақат Фассбендер киллер ва сирли агент образини бир хил вазминлик билан ижро этиши мумкин. Финчернинг фильмидаги каби қаҳрамонининг эмоционал ҳолатини кичик мимикалар ва босиқлик билан етказиб берган. Умуман олганда, картинадаги барча персонажлар покер фейс ясаб, қора чамадонини ёпиқ ҳолда қолдиришга уринади. Бироқ, билганингиздек, покерда ҳар доим қўлида қандай қарталари борлигини билдирмайдиганларгина ютади.

Фильмда кўзда тутилган "қора чамадон" деярли барчамизда бор. Барча жирканч ва қабиҳ сирларимиз унинг ичига яширилади. Лекин улар шахсий ва касбий муносабатларимизга қандай таъсир қилиши мумкин? Бу хусусиятларга эга бўлиб, иш ва шахсий ҳаёт ўртасида қандай мувозанат сақласа бўлади? Буларнинг барчасини фильмни томоша қилиб билиб оласиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬

2k 0 12 8 15

Апельсин ичига назар соламиз 🍊

Нафақат зўравонлик ва контроль ҳақидаги фильм, балки санъат ва провокация доирасида ишлайдиган мураккаб механизм. Бугун ушбу картина яъни "Мурватли апельсин" ҳақида гаплашамиз.


Батафсил #таҳлил ҳавола орқали.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Заводной апельсин" 1971 г.
Мақола бугун: 19:19


Канал очилган пайтда талабалар лигаси ва университетимиздаги Заковат лигасида "Катта Оға" деган жамоанинг капитани эдим. Жамоа номини эса Джорж Оруэллнинг "1984" асаридан олиб қўйганмиз. Номдаги "Оға" сўзи Хоразмдан эканлигимизни билдириб турарди. Бу канални қайсидир маънода заковатдаги билимларимни янгилаб туриш учун ҳам очган эдим. Мени асардаги "Big Brother is watching you" деган жумла илҳомлантирган. Агар эътибор берган бўлсангиз, канал профилида уни "Big Brother is Watching a Movie" деб ўзгартириб ёзиб қўйганман. Шу ўзгариш билан канал тематикасига мос тушган деб ўйлайман. 🙂


Агар саволлар бўлса: https://t.me/questianonbot?start=452792660b

Жавоблар изоҳларда бўлади👇


Чексиз Миккилар ва тизим 🧑‍🚀

2020-йили “Паразиты” фильми билан деярли барча асосий Оскарларни қўлга киритган Пон Жун-ҳонинг янги фантастик фильми.

Микки 17” 2025 г.

#тақриз #сайфай

Узоқ келажакда инсоният бошқа сайёраларни мустамлака қилиш билан шуғулланади. Бош қаҳрамон Микки Барнс Нифлхайм муз сайёрасига экспедицияда "сарфланувчи материали" бўлишга рози бўлади. Унинг вазифаси ҳалок бўлиш хавфи юқори бўлган хавфли миссияларни бажаришдир. Вафот этган тақдирда унинг жасади биопринтёр ёрдамида тикланади, хотираси эса захира нусхадан тикланади. Тўрт йил давомида Микки 16 марта ҳалок бўлади ва қайта тирилади. Миссиялардан бирида у "Сreepers" деб аталадиган маҳаллий ҳаёт шаклларига дуч келади.


Жун-ҳо Адам Маккеининг сўнгги учта фильмига яқин услубда, ушбу экранлаштиришни сатирик тарзда суратга олган. Яъни фильмни томоша қилиш енгил, вазиятлар кулгили, лекин бироз тўхтаб ўйлаб кўрилса қўрқинчли ва атрофимизда содир бўлаётган воқеалардан кам фарқ қилади. Бу ерда ҳам ўз ваколатидан шахсий мақсадларда фойдаланадиган сиёсатчилар, ҳақиқатни мавҳум шаклда кўрсатадиган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларга эргашадиган содда халқ бор. Фарқи шундаки, Маккей ушбу ҳодисаларни ҳозирги замонда, конфликтларни эса ҳақиқий давлатлар ўртасида кўрсатган бўлса, Жун-ҳо бу нарсани коинотга олиб чиқиб, асосий конфликни одамлар ва онгли ўзга сайёралик мавжудотлар ўртасида тасвирлаган. Бу фарқнинг фойдали томони шундаки, муаллифлар фикри ва ғояси томошабиннинг ирқи, миллати ёки эътиқодидан қатъи назар, бир хил етиб боришини таъминлайди. Мисол учун, бу фильмда ҳам "уруш ёмон" деган ғоя мавжуд, бироқ картинадаги ушбу фарқ мазкур ғояни ўтган йилги "Падение империи" фильмига нисбатан деярли эътироз уйғотмайди. У филми эса "қайси томондан қараса ҳам уруш ёмон" деган фикрни сингдиришга қанчалик уринмасин, у АҚШдаги республикачилар ва демократлар ўртасида баҳслар келтириб чиқарди. Кимлардир эса унда Россия ҳукуматининг сиёсий тизимига нисбатан сатира кўрди. Ваҳоланки, фильмда ҳеч қандай сиёсий қарашлар ҳақида сўз юритилмаган эди.

Миккига бўлган муносабатда капиталистик тизимга қарши сатирани кўриш мумкин. Худди корпорациялар одамларни ёқилғиси тугагунча ишлатганидек, Миккидан ҳам арзон товар сифатида фойдаланиб, уни осонлик билан бошқа янгисига алмаштиришади. Бу эса, зарурат ва ваҳшийлик ўртасидаги чегара қаерда эканлигини ўйлашга мажбур қилади. Тўғри, Микки ўлиб, яна худди ўша эски хотиралари билан қайта тиклана олса-да, "икки тирик ва бир хил тарзда яшашга ҳаққи бор деб ҳисоблайдиган одамлардан бирини ортиқча дебн ўлдириб ташлаш қанчалик тўғри?" деган савол очиқ қолган.

"Ўлиш қандай?" - бу савол фильм бош қаҳрамонига энг кўп, қайта-қайта бериладиган саволлардан бири. Аммо ҳеч ким ундан азобланиб ўлиб ва яна тирилишини билган ҳолда яшаш қандай эканлигини сўрамайди. Шундай ҳаёт тарзида яшаш ўша инсоннинг ҳаёт маъносини йўқотишига олиб келмайдими? Эҳтимол, ҳақиқатан ҳам Миккининг ҳаёти ўз маъносини йўқотиши мумкин эди, бироқ қаҳрамоннинг севгилиси билан бўлган илиқ муносабатлари бунга йўл қўймаган. Бу орқали муаллифларнинг Адам Маккей фильмларидан яна бир фарқини кўриш мумкин: Эдвард Эштон ва Пон Жун-ҳо ҳар бир инсон ҳаётининг қанчалик муҳимлигини ва қийинчиликларга қарамасдан инсоният келажагига ижобий қараш зарурлигини кўрсатиб беришган.

Ушбу фильм мен учун йилнинг энг кутилган фильмларидан бири эди. Томошадан олдин картина йилнинг энг зўр филми деган ном учун кураша оладиган асар бўлади деб ўйлагандим. Ҳозирда эса бундан шубҳам бор. Чунки режиссёрнинг олдинги фильмлари томошабинни қаттиқ ҳайратга солган ва томошадан кейин ҳам анча ўйланишга мажбур қиларди. Бу сафар эса нисбатан енгил ва ўзидан кейин шунчаки ёқимли ҳис қолдирадиган фильм кўрдим. Шунга қарамай, фильм бир марталик эмас, агар уни таҳлил қилиб кўрсак, у анча чуқур фикр уйғота олади.

Хуллас, шахсан менинг жуда юқори бўлган кутилмаларимни инобатга олмаса яхши чиққан. Айниқса, унинг визуал жиҳатлари ва космосни тасвирлаши кўзни қувонтиради. Шу боис, уни катта экранларда ёки юқори сифатда томоша қилишни тавсия қиламан.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал
Катта Оға 🎬

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.