Аслановдан иқтибослар + dan repost
Халқимизда "Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма" деган ибора бор. Кўпинча, домлаларга нисбатан салбий нисбатда ишлатилади, шунақа бўпкетган.
Аслида эса, маъноси бошқа. Бир пайтлар, олимлар, домлалар халққа осон йўлни ўргатиб, ўзлари кўпроқ тақво қилишган. Одамларни бир яхши амалга чақириб, ўзлари икки хисса қилишган ўша амални. "Сен беш маҳал ўқи, етади" деб, ўзлари олти маҳал ўқиганлар. Фалонча садақа қилиш кифоя деб, ўзлари кўпроқ қилишган. Мақсад оми халқни қийнамаслик, диндан совиб кетишларига йўл қўймаслик ва ҳоказо.
Инсон амал қилган сари тақвоси ошади, тақвоси ошган сари, кейинчалик амали ҳам янада ошиб бораверади - бошида енгилини, фарзини ўргатишни афзал билишган. Бир болакайга асал емасликни айтиш учун бир ой асал емаган олим ҳақидаги ривоятлар бор, масалан.
Яъни, тўлиқ маъноси - «домланинг айтганини қилсанг етади, қилганини қилолмайсан, қийналиб қоласан.»
Ҳозир бу ибора тескари маънога айланиб кетди. Гўёки, домлалар халқни бирор амалга чақиргани билан ўзлари қилмайди, деб тушунилади. Ибора маъносининг ўзгариши қачондан бошланган, айбдор халқми ёки домлаларми, буям бир масала.
@iqtiboslar