ТАЖВИДГА РИОЯ ҚИЛМАЙ ҚИРОАТ ҚИЛИШ
Агар бир киши жаҳрий намозда тажвидга риоя этмасдан қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Албатта, агар қироат асносида намозни ҳам бузадиган бирор хато қилса, намози бузилади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 424-б.)
ИМОМ НАМОЗДА ИШТИРОК ЭТМАГАН ОДАМНИНГ ЛУҚМАСИНИ ОЛИШИ
Имом қироат қила туриб адашса ва намозда шерик бўлмаган, яъни имомга иқтидо қилмаган киши унга луқма берса ва имом мазкур луқмани олса, нима бўлади? Бунинг жавоби қуйидагича: агар имом у шахснинг луқмасини дарҳол олса унинг намози фосид бўлади. Агар бир оз муддатдан сўнг олса, унинг намози дуруст ҳисобланиб, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор»,1-ж, 418-б.)
ҚИРОАТ ҚИЛИБ БЎЛГАЧ, БИР ОЗ ЎЙЛАНИБ ҚОЛИШ
Агар киши қироат қилиб бўлганидан сўнг, рукуъга кетишидан олдин (энг ками) бир рукн миқдорича (уч маротаба субҳаналлоҳ, деса бўлгудек) вақт ўйланиб, хаёл суриб қолса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 315-б.)
ҚИРОАТ ҚИЛАЁТИБ БИРОР ЛАФЗНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШ
Агар имом намозда қироат қила туриб (адашиб) бирор лафзнинг таржимасини айтиб юборса, намози фосид бўлади. Саждаи саҳв билан намози дуруст бўлмайди. Намозни қайтадан ўқиши зарур бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 315-б.)
БОШИДА ҲАМ, ЗАМ СУРАДАН КЕЙИН ҲАМ ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
Бир киши намознинг аввалида Фотиҳа сурасини ўқиса, зам сурадан кейин яна бир бора Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.)
ТУНГИ НАФЛДА ҚАСДДАН ОҲИСТА ҚИРОАТ ҚИЛИШ
Бирор киши тунда нафл намозига имомликка ўтса ва қасддан махфий қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Лекин бундай қилиш яхши эмас. Агар унутиб махфий қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 130-б.)
НАМОЗДА БЎЛМАГАН КИШИНИНГ ГАПИ БИЛАН ИМОМНИНГ МАХФИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИШИ
Имом пешин ёки аср намозида унутиб, қироатни баланд овозда бошлади. Намоз ташқарисидаги киши унга: «Ичингизда ўқинг», деб баланд овоз билан айтди. Ушбу суратда агар имом бир оз тургандан сўнг махфий ўқиса, намоз дуруст бўлади. Агар у киши айтиши биланоқ махфий ўқишга киришса намоз дуруст бўлмайди. Уни қайтадан ўқиш зарур бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 418-б.)