#Трансфер
🔰 Косонсойлик футболчи Пўлатхўжа Холдорхонов «Навбаҳор» билан шартнома имзолади
▫️«Навбаҳор» клуби қишки трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳам Наманган клуби билан шартнома имзолаган.
«Маҳоратли ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов жамоамиз таркибига қўшилди. Мазкур футболчи 2003 йил, 6 июлда Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган. Фаолияти давомида Тошкентнинг «Пахтакор» (2021, 2023-2024 йиллар) ва «Олимпик» (2022 йил) жамоаларида тўп тепган.
Пўлатхўжа Холдорхонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаган ва Ўзбекистон U20 ёшлар жамоаси таркибида 2023 йили Осиё чемпиони бўлган, шунингдек, Ўзбекистон U23 олимпия жамоамизнинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган», - дейилади хабарда.
@KOSONSOYLIK_UZ