Ассалому алайкум. Бу калом мусулмоннинг шиори, жаннатнинг каломи хисобланади. Бизнинг олий ниятимиз жаннат, унинг калити – иймон, иймон муҳаббат меваси экани аслида саломлашишимиз сабаби билан бошланар экан. Ассалому алайкум энг олий туйғу изҳори бўлиб, замири соф ва самимий тилак билан уйғунлашган экан. Биргина каломда мусулмон инсоннинг аслиятидаги тафти, ажиб руҳий илиқлиги бўлар экан. У оғиздан самимий ва беғубор чиқиши орқали қулоққа чалиниши биланоқ, қалбга ором етар, бегона танишга, таниш қадрдон, душман дўстга, аразлаб юрган меҳрибон инсонга айланар экан. Аллоҳ бу дунёда ассалому алайкум калимасини бизларга инъом этгани каби, шу калом ила бизларни жаннатда ҳам ўзининг саломини эшитиб бахтиёр бўлишлигимизни насиб қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid