Мурувват уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш – жамиятимизнинг эзгу бурчларидан биридир.
🇺🇿Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва муносиб шароит яратиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
🛌Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари Зомин туманида фаолият юритаётган "Мурувват" интернат уйига ташриф буюриб, тарбияланувчилар ҳолидан хабар олишди.
💐Ташриф давомида "Мурувват" уйи тарбияланувчилари учун эсдалик совғалари топширилиб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказилди. Ушбу тадбир меҳр-мурувват ва инсоний қадриятларни улуғлаш, жамият эътиборини ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга қаратиш мақсадида ташкил этилди.
✍️Маълумот ўрнида, ҳозирда мазкур мурувват уйида 350 нафар аёллар истиқомат қилади. Масъул ходимлар "Мурувват" уйида истиқомат қилаётган аёлларга яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, мавжуд муаммоларни аниқладилар. Шунингдек, уларни яқин фурсатда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.