Жиззах вилояти божхона бошқармасида аёл ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
⭐Жиззах вилояти божхона бошқармасида 2025-йил 5-март куни 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-февралдаги 32-сон йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар, шунингдек, Божхона Қўмитаси Раиси томонидан 2025-йил 28-февралда тасдиқланган “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашлари томонидан 2025-йилда амалга ошириладиган асосий ташкилий тадбирлар режаси”га мувофиқ ташкил этилди.
⚡️Тадбир бошқармада фаолият юритаётган аёл ходимларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда жамоавий руҳни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Мусобақаларда аёл ходимлар дартс, стол тенниси, волейбол, баскетбол саватига тўп ташлаш ҳамда шашка каби спорт турларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
🥇Ғолиблар вилоят бошқармасининг байрам тадбирида махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.