Жиззах шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали электр энергиясини иқтисод қилишга қаратилган кўргазмали учрашув ташкил этилди
❇️Тадбирда Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, шаҳар ҳокими ва прокурори, тегишли мутасаддилар ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Учрашув давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш замон талаби эканлиги тушунтирилди.
❇️Шунингдек, мулоқот чоғида ҳозирги кунда вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини арзон ва сифатли тарзда ўрнатиш хизмати билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжудлиги, қуёш панеллари ва коллектор иситгичлари ўрнатишнинг афзалликлари, нархи ва сифати тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
❇️Учрашувда 60 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улар томонидан ўз ишлаб чиқариш объектлари ва яшаш ҳонадонларига ушбу қурилмаларни ўрнатиш борасида келишувлар амалга оширилди.