#hamkasblarimiz_ijodidan
Ҳамкасбларимиз ижодидан
ВАТАН АСЛИ БОЖХОНАДАН БОШЛАНАДИ!
Дерлар: “Ватан дарвозадан бошланади”.
Дерлар: “Ватан остонадан бошланади”.
Нокамтарга йўйманг мени, ватандошим,
Ватан асли божхонадан бошланади.
Елвизакда бирор гиёҳ унмайди,
Карвон йўлга чимлар босиб бўлмайди,
Дарвозасиз ҳеч ким шаҳар қурмайди.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Мусофирда ҳеч ким султон бўлолмас,
Эгасиз юрт асло Ватан бўлолмас,
Посбони бор элга ғаним келолмас,
Ватан асли божхонадан бошланади.
Одамлар бор қорни оч-у, кўзи тўқ,
Одамлар бор, ўзи тўқ-у, кўзи сўқ.
Беватанда эътиқод йўқ, иймон йўқ.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Оғир дамда дўст хиёнат қилса - дард.
Ичар ошга ғаним оғу солса – дард.
Посбони бор эл ризқига юқмас гард.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Божхоначи! Қаддинг кўтар, мард ўғлон,
Сарҳадларда алп йигитлар берди жон!
Муқаддасдир тўкилган ҳар томчи қон!
Ватан асли божхонадан бошланади.
Саидакбар, Ботир, Бурхон ёш эди,
Қўлдошали, Равшан ҳам тенгдош эди,
Тўхтамишнинг кўзларида ёш кетди:
“Ватан асли божхонадан бошланади”.
Улуғ касбнинг этагини тутдик биз,
Ватан учун жонимизни тикдик биз,
Бу хақ сўзни асло инкор этманг Сиз,
“Ватан асли божхонадан бошланади”.
Салом-алик дарвозадан бошланади,
Обод Ватан остонадан бошланади,
Божхонадир асли Ватан остонаси,
Ватан эса божхонадан бошланади.
Акмал Саидов
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости катта инспектори, божхона хизмати подполковниги
Ҳамкасбларимиз ижодидан
ВАТАН АСЛИ БОЖХОНАДАН БОШЛАНАДИ!
Дерлар: “Ватан дарвозадан бошланади”.
Дерлар: “Ватан остонадан бошланади”.
Нокамтарга йўйманг мени, ватандошим,
Ватан асли божхонадан бошланади.
Елвизакда бирор гиёҳ унмайди,
Карвон йўлга чимлар босиб бўлмайди,
Дарвозасиз ҳеч ким шаҳар қурмайди.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Мусофирда ҳеч ким султон бўлолмас,
Эгасиз юрт асло Ватан бўлолмас,
Посбони бор элга ғаним келолмас,
Ватан асли божхонадан бошланади.
Одамлар бор қорни оч-у, кўзи тўқ,
Одамлар бор, ўзи тўқ-у, кўзи сўқ.
Беватанда эътиқод йўқ, иймон йўқ.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Оғир дамда дўст хиёнат қилса - дард.
Ичар ошга ғаним оғу солса – дард.
Посбони бор эл ризқига юқмас гард.
Ватан асли божхонадан бошланади.
Божхоначи! Қаддинг кўтар, мард ўғлон,
Сарҳадларда алп йигитлар берди жон!
Муқаддасдир тўкилган ҳар томчи қон!
Ватан асли божхонадан бошланади.
Саидакбар, Ботир, Бурхон ёш эди,
Қўлдошали, Равшан ҳам тенгдош эди,
Тўхтамишнинг кўзларида ёш кетди:
“Ватан асли божхонадан бошланади”.
Улуғ касбнинг этагини тутдик биз,
Ватан учун жонимизни тикдик биз,
Бу хақ сўзни асло инкор этманг Сиз,
“Ватан асли божхонадан бошланади”.
Салом-алик дарвозадан бошланади,
Обод Ватан остонадан бошланади,
Божхонадир асли Ватан остонаси,
Ватан эса божхонадан бошланади.
Акмал Саидов
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости катта инспектори, божхона хизмати подполковниги