Ер ва сувни қадрлаган юртга барака ёғилади
Бугунги Президент ўтказган йиғилишда маҳаллаларда олиб борилаётган деҳқончилик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида ахборот берилди.
Қаранг: шу баҳорни ўзида 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган экан. Улар илдиз олиб, кўкариб, ўсиб кетса, деҳқончилик мўл бўлади. Қандай яхши!
Энг муҳими, йиғилишда экин жойларини тўғри танлаш, суғоришни яхшилаш муҳим экани таъкидланди. Бу саъй-ҳаракатлар эртага юртимизни бой, халқимиз дастурхонини тўкин қилади.
Ўзи охирги йилларда дарахт экиш масаласига эътибор кучайди. Натижалар ҳам кўзни қувнатади. Хусусан, Самарқанд вилоятида 100 минг гектардан ортиқ ерда баҳорги экин экиш жадал давом этмоқда.
Фермер ва деҳқонларимизга шунчаки респект! Улар бугун замонавий агротехнологиялар, сув тежовчи тизимлар ва юқори ҳосилдор уруғликлардан фойдаланишмоқда, ерни қадрлаб, ҳар бир қаричига меҳр беришмоқда.
Насиб этса, аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилади, хирмонларимиз мўл бўлади!
➥ @Telenavobot
Энг тезкор👉 @Jaxon_Yangliklar