Жаҳонгир ибн Жамолиддин


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Аллахумма солли а'ла саййидина Мухаммадин ва али 'али Мухаммад!

✍ | Ушбу каналда каминанинг шахсий фикрлари ва уламолардан келтирилган иқтибослар ва шунга ўхшаш фойдали маълумотлар ёзиб борилади!
Мурожаат учун : @Maktubotim_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ар Раҳийм - У кунда мусулмонларга раҳм қилгувчидир.


Аллоҳумма соййибан наафиъан!


Рамазон бошланиши билан мусулмонларни банд қилиш учун, ибодатлардан чалғитиш учун махсус кўрсатувлар, сериаллар, мусобақалар, қўшиқлар,рақслар ўртага тўкиладику, ўшаларнинг ҳар бири шайтоннинг аскарларидир .

©


#

Манба сифатида :
- дунёвий (сиёсий, ижтимоий ва х.к) мақолаларни Kun.uz сайти орқалик топишингиз мумкин ;
- диний мақолаларни эса Islom.uz сайти орқали ;

Ҳар икки манбада деярлик ҳар куни мақола чиқади.


Ўртоқлар, мақола ўқийлик, мақола.

Китоб мутолааси яхши, лекин аниқ бир муаммони кўтариб чиққан мақолаларни ўқиб бориш янада яхши.

Дунёда илмий ҳосилдорлик жуда катта ва унинг суръати ҳам жуда тез. Биз ҳоҳ талаба бўлайлик, ҳоҳ жамиятдаги бирор соҳада ишчи, фарқи йўқ. Соҳамизга доир ёзилаётган мақолаларни ўқимас ва ёзмас эканмиз, ҳақиқий профессионал бўишимиз жуда қийин.

Алишер Умирдинов


#

Иссиқ малиналик чой ва рўмон..

Сиз қайси китобни мутолаа қилаяпсиз?


#

Зўр рассомман онажон, сочиз оқга бўяган..


Ўзбек ўзбек эмас , шундай демаса :
Дардим ичимда орто..


Туркий халқлар фақат бирлашгандагина ўзадилар. Бугун ҳар бир туркий халқ ва элат зиёлилари шуни кенг ёйиши керак. Аммо, бир туркий миллатни бошқасидан устун биладиган, биз хоразмшоҳлармиз, андижонликлармиз, тоза тошкентликлармиз деб айирмачилик қиладиганлар келажак авлод бошини айлантираётганлардир.

Саид Комил


Нима бўляпти?

Нима бўлаяпти? Одамлар ҳиссиётларга берилиб реал ва вертуал хаётни адаштириб қўйвотти. Интернет , ижтимоий тармоқ инсонларни онгсизлаштираяпти.

Қачонгача бундай ахволда юрмоқчисан? Қачонгача?!

Ижтимоий тармоқдаги сафсата роликларни, фойдасиз блогларни кўриб ўзингни ғафлатга қўйиб уларни бойитяпсан. Ота онанг қарияпти! Улар умри ўтиб кетаяпти, сен ялло қилиб юрибсан. Улар сен учун ишлаяпти, сен ишончлигини оқламаяпсан.

Харакат қил,ўқи,излан ва Роббингдан офият сўра!


#табассум

🧕- Менга сизни Аллоҳнинг Ўзи етказган! Шуни биласизми!?

👳🏻‍♂- Ҳа, биламан! Аммо қайси гуноҳим учунлигини билмайман...)




#якун_1_2025

📖 Цивилизатциялар тўқнашуви ва янги дунё таркиби
✍ Самуел Ҳантингтонг

Ушбу китобдаги мулоҳазаларим : китобни мутолаа қилиб бундан буён урушлар аввалгидек эмас, ирқий, умум маданиятдан келиб чиқиб урушлар бўлади, деган ғоя бордек. Ўзбекистон хақида берган мулоҳазалари ҳам бор экан. Баъзи ёзганларига ишонгим, баъзиларига эса ишонгим келмас.

Китобда муаллиф томонидан сиёсий башорат амалга оширилган.

Китобни бари-бир америкалик ёзгани билинади") (улар америка манфаати учун ишлайди). Шу сабаб ушбу ўринда устозимни бир гапи ёдимга келди : " Магистратура ёки бошқа ўқиш босқичини сиёсий фан бўйича таълим олмоқчи бўлсаларинг, Германия, Жанубий Кореяни танла. Сабаби улар бирор мафкура остида таълим бермайди."

1-қисм тугади.


Бир халқда ғалати одат бор эди,
Ўлганлар азиз-у, тирик хор эди.
Севган одамига тиларди ажал,
Ўтгач, улуғлашга интизор эди.

Абдулла Орипов


#дарсдан

Рамазон ойига шифокорга ишимиз тушади-да ва қайтаравериладиган саволлар кўпаяди. "Мундоқ қилсам ёки ундоқ қилсам рўзам очилмайдими" дея. Барака топгур, Рамазонга тайёргарлик кўриб аввалдан чора тадбир кўр. Сен тайёргарлик кўрмасанг шайтон алайҳи лаъна кишанланишини билиб сени шундай ғалағовурларга учратиб Рамазонни барокатидан маҳрум қилади.

***

Дўстлар, Рамазонга тайёргарлик кўрайлик. Уйимизга меҳмон келаётканини эшитсак , тайёргарликни бошлаб юборамиз-ку! Бундан ортиқ тайёргарлик кўринг!)


#якун_2025

📖 Рамазон соғинчи
✍ Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,
Фаррух Абдулкарим

Бу мўъжаз китобни олишим билан ўқишликни қасд қилдим. Ўқиганинг сари ўқигинг келади, бу китобни 😀.

Китоб хақида маълумот ўрнида, карантин вақтида ёзилган ва босмадан 2021 йил чиқиб сотувга чиқмаган экан. Шу сабаб китобда карантин вақтида Рамазонни қандай ўтказиш тўғрисида кўп манфаатли тавсиялар бор экан.

Китобда, Рамазонга муҳаббат уйғотишга урунилган, замонавий тилда ёзилган ва хаётий ёзилгани мен учун шаксиз. Китобни мутолаа қилиш чоғида Рамазонда қиладиган ишларимни ва вазифаларимни тартиблаб, мажбурият қилиб олдим. Рамазон бобида китоблар мутолаа қилган бўлсам ҳам бу китобда у китобларда йўқ нарсалар (маълумотлар) бор. Китобни ёзилиши "Қалблардан сўранг" китобини услубига ўхшатдим. Китобда Рамазондан аввал , Рамазонда , Рамазонни сўнги ва Рамазондан кейин қилинадиган вазифалар берилган. Охирги сахифаларида кундалик саволларигизга жуда гўзал тарзда жавоб берилган экан, менга манфаатли бўлди!

Ўқинг, тавсия бераман.


#

Маҳрга китоб сўраманг, Аллоҳдан китобхон йигит сўранг, шундоқ ҳам уни уйида китоблар бўлади))


Жума муборак!

Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад ﷺ

Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»


Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан «фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” ишлаб чиқилди. 41 банддан иборат, қонун шаклидаги лойиҳада – диний соҳадаги давлат сиёсатининг 10 та асосий вазифаси, 6 та принцип ва 3 та устувор йўналишлари белгиланган.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилиниб, қуйи палата сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Фуқаролар ушбу ҳавола орқали ҳужжат билан танишиб, таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин.

Сенат томонидан ҳам тасдиқланиб , призидент имзоси учун ҳам бугун тақдим этилди. Қонун имзоланиши билан кучга киради.

https://parliament.gov.uz/regulation/35

©Кун.уз


Аҳволимиз
Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз
Жойи келган чоғида виждони пулга сотамиз
Ўғлимизга на адаб,на фан,на яхши сўйламак
На Худони буйруғи бўлган улум¹ ўрготамиз
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёз-у қиш сайротамиз.
Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ илан ўйнотамиз.
Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт аҳволдамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.
Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий² санаб, тўфангча бирла отамиз.
Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар Қодир эсак уйғотамиз

Абдулла Қодирий

©

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.