Ўлсам...
Ўлсам эслаб қўйинг бир кунда бир бор, қабримда қувониб ётай ҳеч йўқ йиғламанг, жонсиз тан чекмасин озор, куйдирмасин дейман кўз ёшнинг чўғи.
Ўлсам, яхшилигим дунёга йўйинг, сиз туфайли ҳамма билсин қадримни. Таниш-билишларни кўнглини олинг, беркитинг илтимос ҳамма айбимни.
Ўлсам руҳим кезар ерда, самода, сизни йўқлагани келиб тураман. Юзингиз силайман сувда, ҳавода, тушингизда ширин суҳбат қураман.
Ўлиб кетсам агар шеърларим тингланг, қайсидир бирида ҳақиқати кўп. Сиз мендайин лекин рутубат билманг, биламан шеъримда дардларим тўп-тўп.
Ўлсам, сиздан яна битта ўтинчим, қабримга ҳар-ҳарда райҳон келтиринг. Балки шу қабрда топарман тинчим,
Пичирлаб бўлса ҳам ёдимдасан денг!
✅Телеграм каналим
👉
https://t.me/Jahongir_Isaqov_0