Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фуқаролар яна сарсон бўлавериши керакми?
Ҳурматли Элбекжон, ушбу видеоингиз учун сизга агар баҳо қўйиш керак бўлса, 2 баҳо берсак бўладими? Чунки, сизга олдинги сафар берилган эътироз таъсир қилмаган кўринади. Реклама тўғрисидаги Қонун билан яхшилаб танишиб чиқмагансиз шекилли. Яна Реклама билан шуғулланиб юрипсиз. Билишимизча, Road24 иловаси ИИВники эмас. Бунинг эгаси Kash App МЧЖ ҳисобланади. Шу сабаб ҳам уни Реклама қилишингиз юқорида айтиб ўтилган Қонун билан тақиқланади.
Иккинчи ва асосий эътирозимиз сизнинг шахсий фикрларингиз. Яъни ҳайдовчилар муаммога учрамаслиги учун сарсон бўлиб, ЙПХ ходимларини қидириб юриши, кейин жарималар ҳақида маълумот олиши керак экан. Мободо билмай қолган жаримаси бўлса, дарров калитни ва машинани топшириб, кейин пиёда кетаверадими? Сарсонгарчилик-ку бу.
Нега мансабдор шахсларнинг масъулиятсизлиги сабаб, фуқаролар сарсон бўлиб юриши керак?
Фуқаро қандай ҳолларда жаримадан хабарсиз қолиб кетиши мумкин? Мансабдор шахсларнинг масъулиятсизлиги сабаб фуқаролар хабарсиз қолиши мумкин. Чунки, қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилмай қолади. Яъни, қонунчиликда жарима қарори чиқарган мансабдор шахс, уни 3(УЧ) кун ичида транспорт воситаси эгасига буюртма хат орқали юбориши белгиланган. Бу талаб кўпинча бажарилмаяпти. Балким ИИВ ёки Почта хизматининг айби билан, масъулиятсизлиги сабаби билан БУЮРТМА ХАТ транспорт воситаси эгасига топширилмайди.
Бу муаммоларни қачон ҳал қилади ИИВ ва "Ўзбекистон Почтаси"?
Ўзи буюртма хат нималигини биласизларми? Қандай тартибда етказилиши кераклиги ҳақида хабарларинг борми? Ёки бизни ишимиз қарор чиқариш, қолганига Почта хизмати жавоб берсин дейсизми? Шундай бўлса, ИИО тўғрисидаги Қонуннинг 2-моддаси қаерда қолади? Ахир, ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқарорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, уларнинг мулкини ҳимоя қилиш ҳисобланмайдими?
Обидов Нодир
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI