Гапирсам тилим гапирмасам дилим куяди, лекин барибир гапиришим шарт бўлмаса виждон азобида қоламан.
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
Ҳаммани хабари бўлса керак, Фарғона вилоятида портлаб кетган газ қуйиш шохобчасининг фожиаси. Қанча инсон вафот этиб, яна қанча инсон соғлиғига жиддий зарар етди. Ҳозир гапирмоқчи бўлганим айнан шу газ қуйиш шохобча ҳақида. Чирчиқ шаҳар Камалак МФЙ ҳудудида аҳолидан узоқ бўлмаган газ қуйиш шохобчаси мавжуд. Газ қуйиш шохобчаси аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйга жуда яқин жойлашган орада 5-метр масофа ҳам чиқмайди. Фарғона вилоятида содир бўлган фожиадан кейин Чирчиқ шаҳар Камалак МФЙ ҳудудида жойлашган Газ шохобчасида ўрганиш ишлари олиб борилдими, Хавфсизлик ва эҳтиёткорлик чоралари кўрилдими? Ўрганиш ишлари ким томондан амалга оширилди? Умуман олганда ушбу газ шохобчаси аҳолидан узоқ бўлмаган жойда қурилганлиги ноқонуний эмасми? Айнан шу ерда кўп қаватли уйлар ва талабалар таълим оладиган маскан мавжудлиги масъулларни ҳаёлига келармикан? Эртага бирор бир фожиа содир бўлмайди деб кимдир кафолат бера оладими? Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов бу масалага эътибор қаратдими ёки Фарғона вилоятидаги фожиа бизни масъулларга бегонами? Бу билан тадбиркорга ичи қоралик қилиш ниятим. Тадбиркорни бизнесини қилишда давом этар. Эртага бирор бир фожиа бўлиб юзлаб инсонларни соғлиғига жиддий зарар етмаслиги тарафдориман. Бизнесдан кўра инсонларни соғлиғи муҳим. Масъуллар ҳеч бўлмаса шу постдан сўнг хавфсизлик чораларини виждонан кўриб чиқишар. Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби расмий муносабат берсин...
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI