#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ
#Но_70
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
-Миллий услубда безатсак, деворларни нақшларини ҳам миллий усулда чизамиз ҳудди қадимий мадраса саройларимизни пештоқига чизилган расмлардек, атлас адрас кўрпачалар гиламлар қўямиз, миллий лаганларимизни осиб қўямиз , пахта гулли пиёла-ю чойнак дейсизми , самавор, чилапчин ҳам қўямиз, мижозларга расмга кийиб тушиш учун миллий кийимлар гардеробини тайёрлаб қўямиз...нима дейсизлар?
Мен ҳали бундай студияни учратмадим балки бордир аммо бўлса ҳам камёб сизлар ўйлаган декорли студиялар эса Тошкентда тиқилиб ётибди ,озгина креативроқ янги усул бу , бу йўналишда конкурентлар (рақобатдошлар) кам...
-Жуда зўр фикр, каллангизга қойил, ҳақиқатдан Зебо сизни денгиздан топганига энди ишондим!
-Нега ундай деяпсиз?-кулди Одил
-Денгизда чиғаноқлар бўлади ичини очсангиз ҳақиқий қиймати катта дур чиқади... Сиз ҳам ҳудди шундай чиғаноққа ўхшайсиз... Хазинани ўзисиз!
Одил жилмаяркан Зебо Одилга қараб:
-Шўхага эътибор берма!, у ўзи шунақа блогерлик қилгандан бери кирди-чиқди бўлиб қолган!
-Йўқ нега менга жуда ёқди , шоиртабиат бола экан!
-Қачон бошлаймиз бу ғояни?- ўзида йўқ ҳурсанд гапирди Шўха
-Хоҳласангиз ҳозироқ!
-Мунча яхши ёрдам берасизми?
-Албатта!!!, эртага иш куним бугун бўшман!
-Унда ҳозироқ бошлаймиз, кетдик керакли нарсаларни олсак ...
-Зебо, сен бирор ателега бориб миллий кийимлар буюртма берсанг, иложи бўлса болаларга ҳам... Чунки оилавий суратга тушиш мумкин бўлади...Ҳаммаси миллийликда... Унгача биз Шўха билан бозорга чиқиб келамиз.
-Бўпти, студияда кўришамиз -деди Зебо
Давоми бор...