#Kelin...
-- Сен ўртамиздаги жарликни кўрмаябсан...
Маюс тортди қиз. Кўзларидаги мавжланган ёшни кўрсатмаслик учун ён томонига юзини олиб қочди.
-- Лейла...
Умар унга янада яқинлашиб пичирлади.
-- Сени севаман.
-- Бундай қилма илтимос. Мени азоблаябсан. Мен сенга фақат дўст бўлишим мумкин, ундан ортиғи эмас...
-- Ундай эмас!
-- Шундай...
-- Ундай эмас дедим!
-- Айнан шундай. Шунақа Умар. Бу ҳақиқат.
-- Бас қил. Ҳа деб битта гапни қайтараверма менга! Ишонмаябсана? Ишончингга лойиқ кўрмаябсан, шундайми?
Умар асабий ўрнидан туриб битта жойни гир айлана бошлади.
-- Умар...
-- Нима қилишимни истайсан? Менга ишонишинг учун нима қилишим мумкин?
Умар қайтиб жойига ўтириб, гапиришда давом этди. -- Сен мени уйдагиларимни ўйлама. Уларга ўзим ҳаммасини тушунтираман. Агар тушунишмаса ҳам ўзларини ҳоҳиши. Менга фарқи йўқ... Ёки истайсанми, сени ўзим билан бирга Америкага олиб кетишим мумкин?...
-- Шундай қилиш мумкинми?
Бироз юмшагандек бўлди қиз. Умар эса бундан янада жонланиб кетди.
-- Сен мен билан бўлсанг, мумкин бўлмаган ишни ўзи қолмайди.
Деди, қони жўшиб.
-- Шунчалик севасанми мени?... Лекин айтиб қўяй, мен севган инсонимни бошқалар билан бўлашадиганлар рўйҳатида эмасман.
-- Бу ҳа деганингми?
-- Шунақа шекилли...
Бир қарорга келиб ерга қаради Лейла. Мойдек эриб кетаётган йигит қизни ўпмоқчи бўлганида эса шартта қўллари билан ўғзини беркитди. -- Ҳей, мен ҳаром муносабатларни ёқламайман.
Кейинги ишлар Лейланинг ҳаёлида жуда тез бўлиб кетгандек. Аввалига шарий никоҳдан ўтиб яшаб юришди. Умар оиласига Лейла тўғрисида айтди. Бироқ ҳеч бири уни қабул қилишни исташмади. Йигитнинг ота-онасидан эшитмаган гапи қолмади, гўё. Ахир қайси ота-она йиллаб ўстирган фарзандига, оила кўрган, кимлигини тайини йўқ аёлни хотин қилиб олиб беришни ҳохлар эди? Аммо буни Умар тушунишни истамасди. Американинг ҳавоси унга таъсир қилдими, ёки айтгани муҳайё бўлиб ўсгани учунми, ҳеч кимни эшитмади...
Ўз билганидан қолмай, қонуний никоҳдан ўтмоқчи бўлганида эса шундай воқеа юз бердики, нима қилмоқчи бўлганини ҳам унутди. Умар бир вақтнинг ўзида ҳам отасидан, ҳам акасидан бахтсиз ҳодиса туфайли айрилди.
Маракаларни ўтказиб бўлгач, онаси Лейлани гапираверин қулоғини сал кам узиб олгудек бўлгач, қизни олдида ўзи билан биргаликда олиб кетди...
***
-- Ҳаммаси бунчалик осон эмас Умар. Мен айтган эдим. Сизни бошқа билан бўлишмайман демаганмидим...
Лейла касалхонадан чиқиб тўғри ижара уйига борди. Ҳаёлида эса минг хил режа туза бошлади.