* * *
Ширин ўйга толаман,
сени эсга оламан.
Ўтирганда, турганда,
юрганда, югурганда,
қуёш чарақлаганда,
юлдуз ярақлаганда,
қоронғу тунларда ҳам,
қиш-қиров кунларда ҳам,
ёки очилса бир гул
ва ё сайраса булбул,
кайфиятим чоғ бўлса,
кўксим баланд тоғ бўлса,
дилимда шукуҳ кезса,
ё андуҳ кўнглим эзса,
ғамдан танг қолганимда...
Ҳар нафас олганимда...
Бир баҳона бўлса бас,
сени эсламай бўлмас.
© Икром ИСКАНДАР
Ширин ўйга толаман,
сени эсга оламан.
Ўтирганда, турганда,
юрганда, югурганда,
қуёш чарақлаганда,
юлдуз ярақлаганда,
қоронғу тунларда ҳам,
қиш-қиров кунларда ҳам,
ёки очилса бир гул
ва ё сайраса булбул,
кайфиятим чоғ бўлса,
кўксим баланд тоғ бўлса,
дилимда шукуҳ кезса,
ё андуҳ кўнглим эзса,
ғамдан танг қолганимда...
Ҳар нафас олганимда...
Бир баҳона бўлса бас,
сени эсламай бўлмас.
© Икром ИСКАНДАР