Камила Ибрагимова - қиз эшик ёнида турган махсус кийимдаги қўриқчи йигитга ҳужжатларини кўрсатиб ўзини таништирган бўлди - Нафосат Алимовага бириктирилган психологман. - Тушунлари, киришингиз мумкин - йигит ҳужжатларни текшириб бўлгач қизга қайтарди ва ортида турган эшик қулфини очди. Камила хона ичкарисига секин қадамлар
билан кириб борар экан эрталаб ишхонасида бўлган ғийбатлар ҳеч ҳаёлидан кетмасди.
"Нақд еттита йигитнинг умриган зомин бўлган экан" "Аёл киши ҳам шу қадар вахший бўлиши мумкинми" "Йигитларнинг бари захарланган эмиш" "Ер ютсин бундай даюс аёлларни"
"Камилахон эҳтиёт бўлинга, у телба етти марта қотиллик қилган". Қиз бу ҳаёллардан қутулиш ва ўзини тинчлантириш учун энг яхши ва самарали услуби бўлган ўнда нолгача санашни бошлаб юборди. Хоҳиш ўзида бўлганида манашу "Руҳий касалликлар шифохонаси"га келармиди, уни устига маҳбуслар учун ажратилган биносига. Асло келмасди! Саноқни тугатгач қиз юмилган кўзларини ишонч билан очиб хонадан мижозини қидира бошлади. Уни хонани ёритиб турган ягона панжаралар билан ўралган дераза ёнидантопгач яна бир бор хонани кўздан кечириб
чиқди. Бу ерда яшаш учун ҳеч қандай
яхши шароит йўқлигидан бироз жахли ҳам
чиқди, лекин маҳбуслар учун ундай
шароитлар яратилмаслигини билиб шунчаки
ҳўрсиниш билан аёл томонга яқинлашди.
Аёл орқа ўгириб тургани сабаб Камила унинг
диққатини тортиш учун томоқ қириб қўйди.
- Мени ҳеч қандай психологга эҳтиёжим йўқ.
Илтимос ҳурматингиз борида хонани тарк этинг.
- Умуман олганда... - Камила ўйланиб қолди.
Гапирсинми ёки йўқ.
- Ҳўш?!
Аёл томонидан қизиқиш билдирилгач қиз бироз
енгил тортиб гапиришга чоғланди.
- Умуман олганда мен бу ерга
мажбурликдан келдим - Камила аёлнинг ён
томонида турган ранги ўчиб, ёғочлари
қирилиб кетган курсига омонатгина ўтирди -
Сизни гапиртиришга урунмайман. Фақат ўн
кун ёнингизга қатнаб бир икки соат қолсам
бўлгани.
- Хоҳишингиз - аёл қизнинг гапларидан
ҳайратланган бўлса ҳам буни билдирмасликка
уруниб қизга этиборсиздек нигоҳ ташлаб
қўйди.
"Бундай жойларга келишга ҳали жуда ёшлик
қилади. Касаллар билан ишлашга тажрибаси йўқ.
Бу ерда бир гап борлиги анниқ" аёл қиз
ҳақида анниқ бир хулосага келиб яна
панжарали дераза орқали ташқарини томоша
қилишни давом эттирди.
- Воййй патиреэе, шу ёқимсиз юзингниугрилар босиб кетсин - Камила телефонига қараб
бидирлаб кетди. Хонада ўзга инсон ўтирганига
ҳам этибор бермади. Анча вақтгача бир
нималар деб бироз тинчлангач қайта чуқур-
чуқур нафас олишни бошлади.
- Бирон муаммо борми?
- Муаммонинг каттаси бор - тўлиб тошиб
кетаётган Камила ўзига шерик топгандек
дардини дастурхон қилишни бошлаб юборди -
боя айтганимдек бу ерга мажбурликдан
келдим. Базида ўйлаб қоламан шу касбимни
нотўғри танлаганманми деб. Касбим бўйича
ўқишгаку ўқиб олдим, лекин ҳеч ўзим
мустақил амалий тажрибалар ўтказа
олмаябманда. Мижозлар билан дилдан
суҳбатлашишга, улар билан биргаликда ўзаро
юзма-юз цианслар ўтказишга урунаман,
аммо эплолмайман. Гоҳ улар билан келиша
олмасам, гоҳ мени кўпчилиги рад этишади.
Тўғриси жонимга тегди... Сиз ҳам ҳайрон
бўлаётгандирсиз-а? Мендек психологни
аҳволини кўриб. Кўзингизга ғалати бўлин
кўринаябманми? Базида ўзим-ўзимга
ғалати кўриниб кетаман - Камила бироз тин олиб
чуқур ҳўрсиниб қўйди - Муаммонинг
ёғлисини айтадиган бўлсам, шу
ишхонамизда лавозими меникидан юқори
турадиган бир йигит борда. Ўша ортимдан
ҳеч қолмасди. Охири жонимни ҳиқилдоғимга
келтиргач унга узил-кесил жавобини бергандим.
Қасди қолиб кетибди. Шу қасдини икки кун олдин
бўлиб ўтган мажлисида олдида. Нима эмиш
мен соғлом инсонлар билан ишлай олмасеканман. Шу сабабли ҳақиқий телбалар билан
ишлаб тажриба орттиришим керак экан.