Салафлар Рамазон ойида қандай бўлишган?
Салафлар (розияллоҳу анҳум) учун Рамазон — Қуръон ойи эди. Уларнинг бутун эътибори Қуръон тиловати ва тадаббурга қаратилган бўлиб, бошқа нарсалардан ўзларини тийишар эди.
💬 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
“Салафлардан баъзилари Рамазонда ҳар уч кунда,
баъзилари эса ҳар етти кунда Қуръонни хатм қилишган,
Абу Ражо Атторидий каби баъзилари эса ҳар ўн кунда хатм қилишган.”
📖 Рамазон ойида Қуръон тиловати:
🔹 Асвад раҳимаҳуллоҳ — икки кечада бир хатм қилар эдилар.
🔹 Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ — охирги ўн кунликда ҳар икки кечада, ойнинг қолган қисмларида эса уч кунда бир хатм қилар эдилар.
🔹 Қатода раҳимаҳуллоҳ — одатда ҳафтасига бир бор, Рамазонда уч кунда бир, охирги ўнликда эса ҳар кеча хатм қилар эдилар.
🔹 Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ — Рамазонда 60 марта хатм қилганлари ривоят қилинган.
🔹 Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам шунга ўхшаш қилар эдилар.
🔹 Қатода раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида Қуръонни ўргатишга ўзларини бағишлар эдилар.
🔹 Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ — “Рамазонда фақат Қуръон ва таом бериб - ифтор қилиш қолади” дер эдилар.
“Агар уларга ўхшаб қололмасангиз ҳам, шундай инсонларга ўхшашга ҳаракат қилинг!”
🔻 Аллоҳим! Бизга салафлардай муҳаббат ва Қуръонга муҳаббат ато эт!
Амин!
https://t.me/ILMBUNUUR