Дадасини соғиниб катта бўлганлар
Осмонларга сакраб, учолмайдилар,
Меҳрни хис этиб қучолмайдилар.
Бир армон, ҳаёлдан кечолмайдилар,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Болалиги ўтар, қувончдан йироқ,
Юзлари кулса хам, юракда фироқ.
Суратга термулар лабалари титроқ,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Тунлари осмондан узмас кўзини,
Ёшлардан тозалар ғамгин юзини.
Энтикиб айтади “дада” сўзини,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Суянгани тоғи хам, йўқдир ёнида,
Отанинг сиймоси хар бир онида.
Ришталар жонсарак оққан қонида,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Кимсага айтолмас, дардлари пинхон,
Хотиралар қалбида яшайди ниҳон.
Тақдирнинг хукмини, билган имтихон,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Сиз бугун бахтлисиз, шуни хис этинг,
Дадангизни эъзозланг қадрига етинг.
Мадор бўлинг белига, қўлидан тутинг.
Дадасини бағрида катта бўлганлар.
© Шуҳрат Шукур
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Осмонларга сакраб, учолмайдилар,
Меҳрни хис этиб қучолмайдилар.
Бир армон, ҳаёлдан кечолмайдилар,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Болалиги ўтар, қувончдан йироқ,
Юзлари кулса хам, юракда фироқ.
Суратга термулар лабалари титроқ,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Тунлари осмондан узмас кўзини,
Ёшлардан тозалар ғамгин юзини.
Энтикиб айтади “дада” сўзини,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Суянгани тоғи хам, йўқдир ёнида,
Отанинг сиймоси хар бир онида.
Ришталар жонсарак оққан қонида,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Кимсага айтолмас, дардлари пинхон,
Хотиралар қалбида яшайди ниҳон.
Тақдирнинг хукмини, билган имтихон,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.
Сиз бугун бахтлисиз, шуни хис этинг,
Дадангизни эъзозланг қадрига етинг.
Мадор бўлинг белига, қўлидан тутинг.
Дадасини бағрида катта бўлганлар.
© Шуҳрат Шукур
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy