Қадрли тизим масъуллари!
Бугун глобализациянинг совуқ таъсири сабаб атрофимизда тинчлигимизга, қадриятлармизга таҳдид солиб турган муаммолар кўп, жумладан:
Оилавий ажримлар қайд этилаётгани, ажрим ҳолларида асосан аёллар ва болалар жабр кўраётгани;
Тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларимиз, ёш келинчакларимиз масъул ташкилотларга эмас, ижтимоий тармоқларга кўпроқ суянаётгани;
Эрта турмуш, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳ каби иллатларни олдини олиш ишлари лозим даражада олиб борилмаётгани;
Ишсизлик, даромад камлиги сабаб юртдошларимиз хорижий давлатларга кетиши, яъни миграция оқибатида оила бирдамлигига путур етаётгани;
Маҳалла “еттилиги” баъзи ҳолларда аҳоли муаммоларини ўзаро жипсликда ҳал этишга эриша олмаётгани сабаб, аҳоли мурожаатларининг ортиб бораётгани каби ҳолатлар афсуски, бор гап!
Шу боисдан Бош вазир ўринбосари-оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова тизим масъуллари олдига “Келаётган 2025 йилда биз қандай ҳаракат қилсак, натижаларимиз самарали, юқоридаги каби муаммоларимиз камроқ бўлади?” деган ҳақли саволни қўйдилар.
Азизлар!
Мен оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Хоразм вилояти етакчиси сифатида барча масъулларимизни, ёрдамчи жамоатчилик кучларимизни, шунингдек, азиз халқимизни, аёлларимизни йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга чақираман!
Биз жипслашиб, бирлашиб шундай ҳамкорлик ўрнатайликки, бирорта аёл эътиборсиз қолмасин! Бирор бир аёл тазйиқ ва зўравонликдан жабр чекмасин! Қизларимиз, аёлларимиз зулмга кўнмасликка, жамиятга, масъул ташкилотларга суянишга ўргансинлар!
Ҳар бир фуқаромиз, айниқса аёлларимиз муаммоларини “маҳалла еттилиги” ечиб беришига ишона олсинлар!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ