❗️ИШГА ҚАЙТА ТИКЛАШ БЎЙИЧА СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
⚡️САВОЛ:
Мен бундан бир ярим ой аввал ишимдан ноқонуний равишда бўшатилганман. Ноқонуний бўшатилганлигимни адлия ҳодимлари хам тасдиқламоқда. Мен энди ишга қайта тиклаш бўйича судга мурожаат қилмоқчиман. Саволим шуки, ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилишимни қонуний муддати қанча ?
⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан, ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат қилиш муддати ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ойни ташкил қилади. (Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу муддат 1 ой эди)
✏️ Ишдан бўшатилганлигингизга бир ярим ой бўлган бўлса, демак Сизда судга мурожаат қилиш учун яна бир ярим ой вақт бор. Фақат бир эътиборли ҳолат! Сиз саволингизда ишдан ноқонуний бўшатилганлигимни адлия ҳодимлари хам тасдиқлади дедингиз. Сиз судга мурожаат қилишдан аввал анашу ноқонунийлигини тасдиқлаган адлия бўлимини ўзига ариза билан мурожаат қилишингиз хам мумкин. Чунки адлия, "Ҳа тўғри, ишдан бўшатиш ноқонуний бўлган, судга боринг" дейиши керак бўлган ташкилот эмас. Аслида ишдан ноқонуний бўшатилибсиз деб тасдиқлаган Сиз айтган ҳодим Сизни аризангизни олиб, Сизни ноқонуний ишдан бўшатган иш берувчига йўл қўйган қонунбузилишингни бартараф қил мазмунида тақдимнома киритиши, агар тақдимномасининг ижроси 1 ой ичида бажарилмаса, Сизни манфаатингизни кўзлаб судга ўзлари ариза билан мурожаат қилиши керак эди.
Савол юбориш 👇
Qonunchilikda belgilangan tartibda bir martalik huquqiy maslahat bxm bir baravari miqdorida Ammo bizda MASLAHAT bepul faqat kanalga obuna boʻlishni unutmang
https://t.me/HuquqshunosXakkulov