Rahimjon Hakimov dan repost
⁉️Трамп маъмурияти қарорлари ва суд ажримлари: кимнинг фойдасига ҳал бўлмоқда?
⚡️Бугунги кунда АҚШдаги ички сиёсий воқеа-ҳодисалар жаҳон ахборот маконининг асосий эътиборини тортяпти. Айниқса, ҳокимиятлар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш принципларининг қанчалик даражада намоён бўлаётгани дунё ҳуқуқшуносларида алоҳида қизиқиш уйғотаётгани аниқ.
☝️The Washington Post газетаси Президент Доналд Трампнинг ижроия қарорлари (executive orders) ва уларни бекор қилувчи суд ҳокимияти ажримлари ҳамда шу тариқа келиб чиқаётган ҳуқуқий майдондаги “кураш” жараёнларини мониторинг қилиб бораётганини эълон қилди.
➡️Маълум қилинишича, бугун АҚШ судларида иш қайнаган. Доналд Трампнинг ижроия қарорлари ва умуман ҳатти-ҳаракатлари устидан киритилган 80 дан ортиқ даъво аризалар кўриб чиқилмоқда. 21 февраль ҳолатига судялар томонидан 25 га яқин иш бўйича чора кўрилди – бу асосан Трамп маъмурияти ҳужжатларига қарши қарорлар бўлди. Баъзи ишларда эса ижроия ҳокимиятининг қўли баланд келди. Бошқа бир нечта иш апелляция судларига киритилган, биттаси эса Олий судда.
➡️Олий судга оширилган иш Оқ уйнинг АҚШ ҳокимият тизимида мустақил ҳисобланган федерал комиссарларни, бош инспекторларни сабабсиз ишдан бўшатиш ҳақидаги қарори юзасидан бўлди. Хусусан, Президент маъмурияти 17 нафар бош инспекторни ва Меҳнат муносабатлари миллий кенгашининг раисини лавозимларидан четлатган. Уларнинг баъзилари фармойиш ноқонуний эканлигини ва уларни фақат муайян сабабларга кўра ишдан бўшатиш мумкинлигини даъво қилишган. Бинобарин, федерал суд уларнинг баъзиларини ўз лавозимларига вақтинча қайта тиклаган.
➡️Қонунийлиги ҳақидаги тортишувлар ҳали ниҳоясига етмаган ишлардан бири – Трампнинг федерал даражадаги давлат хизматчиларининг иш билан таъминланишини ҳимоя қилувчи ҳужжатларни бекор қилиш ҳақидаги қарори ҳисобланади. Оқ уйга федерал ҳукуматдаги иш ўринларини қисқартириш ва ишчи кучи устидан кўпроқ назорат қилиш имконини бериши мумкин бўлган бу қарор устидан касаба уюшмалари ва бошқа фуқаролик жамияти ташкилотлари шикоят киритган. Уларнинг даъво қилишича, мазкур Президент маъмурияти қарори ҳукумат ходимларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш бўйича Конгресс томонидан белгилаган қоидаларга номувофиқ. Иш Колумбия округи федерал судида кўриб чиқилмоқда.
➡️Маъмурият “ғалаба қозонган” тортишувлардан бири – Доналд Трампнинг федерал ҳукумат хизматчиларига ихтиёрий равишда истеъфога чиқиш таклифи юзасидан киритилган даъво аризаси ҳисобланади. Ҳужжатга кўра ходимлар истеъфога чиқишга рози бўлган тақдирда уларга жорий йил 30 сентябргача маош тўлаш назарда тутилган. Касаба уюшмаси ҳукумат Конгресс маблағ ажратишидан олдин ходимларга маош беришга ваъда бера олмаслигини айтганидан сўнг чигаллик юзага келди. Натижада Массачусетс штатидаги федерал суд касаба уюшмалари судга даъво қилиш ҳуқуқига эга эмас, деб қарор қилди ва суд ишни кўриб чиқиш учун юрисдикцияга эга эмаслигини қайд этди.
🌐Telegram || 👥Facebook