Бу шеър 14 Январь байрамига мард ва жасур эркаклар учун ёзилди.
Рўзғор камин ёпмоқлик учун,
Югуради, елади эркак.
Чумолидек топганин ҳалол,
Уйга олиб келади эркак.
Совуқ ўтса суягигача,
Чидаб, ишлаб хўрсинар эркак.
Уйга келиб, оловга эмас,
Меҳрингизга исинар эркак.
Бомдод маҳал "ғафлат босма" деб,
Ўйғотгувчи азондир эркак.
Ҳар мушкулга бир ечим топган,
Адолатли меьзондир эркак.
Тоғни талқон қилишга қодир,
Ишқ ўтидан маст бўлса эркак.
Юлдузлардан маржон тақадир,
Муҳаббати рост бўлса эркак.
Ватан, номус, ору-шаьнимиз,
Қўриқловчи ғурурдир эркак.
Тинчлик борки, сиғар кўнгилга,
Хурсандчилик, сурурдир эркак.
Муҳаббатдан куч олмоғини,
Айтмай туриб уқтирар эркак.
Бир ширин сўз, меҳрингиз учун,
Дунёни тиз чўктирар эркак.
Гул аёллар! Қанча бўлса ҳам,
Ҳурматлашга лойиқдир эркак.
Хаётдаги энг катта туҳфа,
Катта совға - тиргакдир эркак.
Рўзғор камин ёпмоқлик учун,
Югуради, елади эркак.
Чумолидек топганин ҳалол,
Уйга олиб келади эркак.
Совуқ ўтса суягигача,
Чидаб, ишлаб хўрсинар эркак.
Уйга келиб, оловга эмас,
Меҳрингизга исинар эркак.
Бомдод маҳал "ғафлат босма" деб,
Ўйғотгувчи азондир эркак.
Ҳар мушкулга бир ечим топган,
Адолатли меьзондир эркак.
Тоғни талқон қилишга қодир,
Ишқ ўтидан маст бўлса эркак.
Юлдузлардан маржон тақадир,
Муҳаббати рост бўлса эркак.
Ватан, номус, ору-шаьнимиз,
Қўриқловчи ғурурдир эркак.
Тинчлик борки, сиғар кўнгилга,
Хурсандчилик, сурурдир эркак.
Муҳаббатдан куч олмоғини,
Айтмай туриб уқтирар эркак.
Бир ширин сўз, меҳрингиз учун,
Дунёни тиз чўктирар эркак.
Гул аёллар! Қанча бўлса ҳам,
Ҳурматлашга лойиқдир эркак.
Хаётдаги энг катта туҳфа,
Катта совға - тиргакдир эркак.