Умар хавотирдан ирғиб туриб деди: “Бу ит Аллохнинг душманику. У қабих ишлар учун бу ерга келган. У Макка пайтида ахли китобларни бизга қарши қайрарди. У Бадр жангигача уларнинг жосуси эди”. Сўнг сухбатдошларига деди: “Росулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ёнига шошилинг. Яхшилаб қаранг, бу айёр яна бир ёмон иш ўйлаб чиқармасин”, деди. Росулуллохни ёнига хаммадан биринчи етиб келган Умар айтди: “Ё Росулуллох бизни ёнимизга душман келди, Умайр ибн Вахб қиличи билан қуролланган. Мен уни ёмон мақсадда келганига аминман”. Росулуллох соллаллоху алайхи васалламайтди: “Уни ёнимга олиб келинг”. Умар Умайр ибн Вахбни ёнига келиб , қиличини бўйнига тираган холда Росулуллохни ёнига олиб кирди. Росулуллох Умайрни кўриб , уни қўйиб юборишини ва нарироққа ўтиб туришини буюрди. Умар уни қўйиб юборди ва ўзи жилди. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам Умайрнинг олдига келиб деди: “Ёнимгароқ кел , эй Умайр!” Умйр яқинлади ва деди: “Хайрли тонг!” Росулуллох жавоб берди: “Бизни Аллох бошқача сўрашиш билан неъматлантирди. Сеникидан яхшироғи билан эй Умайр. У бизга “Салом” сўзини берди, у билан жаннатдагилар бир бирлари билан сўрайдилар”. Умайр айтди: “Сенинг сўрашишинг бизникидан узоқмас ва янги пайдо бўлган”. Росулуллох сўради: “Бу ерга сени нима олиб келди, эй Умайр?” У жавоб берди: “ Мен бу ерга сизнинг қўлингизда бўлган бир асирни озод қилишингизни сўраш учун келдим. Шу яхшиликни мен учун қилсангиз”. “Унда бўйнингдаги қилич нима учун?” “Буни Аллох хохлади,... Сендан Бадрда бир фойда бўлмадику”. “Тўғрисини айт эй Умайр. Сени бу ерга нима олиб келди?”, деди Росулуллох. “Фақат шунинг учун шу ердаман”, деди Умайр. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам сўз бошлади: “Сен Каъбанинг ёнида Савфон ибн Уяйна билан Бадрда ўлдирилган Қуройшликларни эслаб ўтирмадингизми? Сўнг сен “Агар қарзим ва болаларим бўлмаганда Мухаммадни ўлдиргани йўлга отланар эдим” демадингми. Мени ўлдиришинг шарти билан Савфон ибн Уяйна қарзинг ва болаларингни ўз бўйнига олмадими? Шунинг учун сенинг гапинг хақиқатга тўғри келмаяпти”. Бир зум Умайр хайрон бўлиб қотиб қолди, сўнг деди: “Сен хақиқатда Пайғамбар эканлигинга гувохлик бераман. Аввал биз сени Аллохнинг ояти ва буйруқларини сўзласанг ёлғончи дер эдик. Савфон ибн Уяйна билан келишувим хақида хеч ким билмас эди. Мен ва ундан бошқа. Аллохга қасамки бу хабарни сенга Аллохдан бошқаси бермади. Мени сенинг зузурингга судраб олиб келиб, исломга киргизган Аллохга хамд бўлсин”.