Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨ШУАЙБ АЛАЙҲИССАЛОМ✨
У зотнинг насаблари
✨Шуайбнинг насаблари оталари Мийкил ва боболари Яшжир орқали Иброҳим алайҳиссаломнинг Мадян номли ўғилларига боради.
✨Демак Шуайб ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг сулолаларидан.
✨Шуайбнинг оналари Лут алайҳиссаломнинг қизлари бўлган.
✨У зотнинг пайғамбарликлари
Шуайбнинг пайғамбарликлари Лут алайҳиссаломдан кейин бўлган. Буни Шуайбнинг ўз қавмларига айтган гапларидан-«Ҳуд» сурасидаги қуйидаги оятдан билиб олинади:
«
Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига ёки Солиҳ қавмига етган мусибатга ўхшаш мусибат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас». (89 оят)
Яъни, Нуҳ, Ҳуд, ва Солиҳ қавмига етган мусибатлар сизга ҳам етмаслигини хоҳласангиз, менга хилоф қилишни йиғиштиринг.
✨У ЗОТНИНГ ВАФОТЛАРИ🤲🏻
Шуайб ўз қавмлари ҳалокатга учрагандан кейин бир муддат яшаб сўнгра бу дунёни тарк қилдилар. Тарихчилар, бу ҳодиса Юсуф алайҳиссаломдан кейин Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин бўлган, дейдилар.
https://t.me/HamshiralarMaktabi