MINBAR.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг  www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали.
Youtube:https://www.youtube.com/@minba
instagram https://www.instagram.com/minbar_uz_rasmiy?utm_source=qr&igsh=YjBvbzVvemN4ajVj
Web- sayt www.habibulloh.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Маййитни ювишда неча киши иштирок этиши керак? Уч ёки беш киши бўлиши керак, тоқ бўлиши шарт, жуфт бўлмаслиги керак, бир киши бирон сурани ўқиб туриши керак дейишмоқда, бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни ювишда муайян адад белгиланмаган. Шунингдек, маййит ювилаётганда бирор сура ўқиб туриш ҳам шариъатга зиддир. Маййитни ювишда ўзига хос шаръий кўрсатмалар бор. Асосий эътиборни шуларга қаратиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡

➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2025 йил 31 январь
📆 1446 йил 1 шаъбон кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗

➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:15
⌛️ Шом - 18:05
⌛️ Хуфтон - 19:35
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
🌦 Кундузи - +8°
🌙 Кечаси - +1°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:34
🌇 Қуёш ботиши - 17:53
🌬 Шамол - 2~3 м/сек.
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 18:05
➗➗➗➗➗➗➗➗➗

💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


НОМАҲРАМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен келинойим билан бирга намоз ўқидим, намозим қабул бўладими? Ўзи номаҳрам билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши уйда номаҳрам аёлларга имом бўлиб бирга намоз ўқиши макруҳ бўлади. Агар у аёл билан бирга имомнинг маҳрамлари бўлса, ёки унга иқтидо қилганларнинг ичида эркак киши бўлса, макруҳликдан чиқади (Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий" китоби). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌞🌹✨ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ! ДИНДОШЛАРИМ✨🌞🌹

•🌸🌷ЖАННАТга ошик биродарларим!
•🌸🌷Омонмисиз?!
•🌸🌷Сизларга қуёш ва ойни совға
•🌸🌷Қилмайман, чунки иккови ҳам
•🌸🌷Ботиб кетади.
•🌸🌷Сизларга шам ва қор ҳадя
•🌸🌷Қилмайман, чунки иккови ҳам
•🌸🌷Эриб кетади.
•🌸🌷Сизларга чечак ва атиргул ҳадя
•🌸🌷Қилмайман, чунки иккови ҳам
•🌸🌷Қуриб қолади.

•🌸🌷Мен сизларга «Субҳааналлоҳи
•🌸🌷Вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил
•🌸🌷ъазийм»ни, «Лаа илааҳа
•🌸🌷иллаллоҳ»ни ва «Соллаллоҳу
•🌸🌷ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва
•🌸🌷соҳбиҳи васаллам»ни тортиқ
•🌸🌷қиламан, чунки бу калималарни
•🌸🌷зикр қилиб юрсангиз,
•🌸🌷қиёматдаги амаллар тарозусида
•🌸🌷абадий қолади.

•☝️🌷🌞Бугунги тонг муборак!
Кунингиз мазмунли ва барокотли булсин. Амийн! Амийн! 🤲🤲

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


НИМА ҚИЛСАМ НАМОЗГА МУҲАББАТИМ КУЧАЯДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум мен 1 йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим тушиб қолди шайтон мени елкамга шунчалик миниб олганми деб қўрқяпман нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди илтимос жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#duo

Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.

Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Садақа кимларга берилади?

Садақа аслида сидқи дилдан қилинган яхшиликдир. Садақани кўпчилик гадоларга бериш деб тушунади. Аслида, унинг маъноси кенг. Бировга яхшилик қилсангиз, шу ҳам садақадир. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидай: "Мўминнинг мўминга табассуми ҳам садақадир".

Абу Зарр Ғифорийдан:
– Қайси садақа афзал? - деб сўрашди.
– Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмайсиз, – деб жавоб берди. Яна сўрашди:
– Агар кишида яхши кўрган нарсаси бўлмаса-чи?
– Молининг ортиқчасидан садақа қилади.
– Унда мол ҳам бўлмаса-чи?
– Таомнинг озгинасидан садақа қилади.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Қуввати билан ёрдам беради. Гар яримта хурмо бериб бўлса ҳам садақа қилинг ва дўзахдан сақланинглар.

Садақани, аввало, яқинлардан бошлаш лозим. Садақанинг фазилатлари кўп. Ҳадисларга кўра, садақа балони қайтаради, кўнгилни поклайди, гуноҳларга каффорот бўлади. Садақани бегонага беришда ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Тиланчиликни ўзига касб қилиб олган кимсаларга садақа берилмайди. Тиланчида бир кунга етадиган озуқа борлигини билиб, унга садақа берган киши гуноҳкор бўлади. Садақа закотдан фарқли ўлароқ ихтиёрий бўлиб, уни ҳатто ғайридинга ҳам берса бўлади. Аёл киши оиласи ёки ўз мулкини отиб, садақа беришидан аввал эри билан маслаҳатлашиши, у рухсат берса сўнг садақа бериши хайрлироқдир. Шубҳасиз, садақа ўз эгасидан қабрларнинг оташини ўчиради. Фақат чин мўмингина қиёмат кунида садақасининг соясидан соя топади. Садақа Аллоҳ ризоси учун бўлиб, у савобини Аллоҳдан кутган бандани оташдан тўсади.

"Обидлар йўли" китобидан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⛅️Ассалому Алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

•🤲•🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! 🌸🌹

•🤲•🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! 🌸🌹

•🤲•🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! 🌸🌹

•🤲•🤲• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил! 🌸🌹

•🤲•🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! 🌸🌹

•🤲•🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! 🌸🌹

•🤲•🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин! 🌸🌹

✨💐✨ХАЙРЛИ ТОНГ!✨💐✨


СУВ ИЧИШДАГИ 5 СУННАТ

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Ўнг қўлда ичиш.

3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар”.
(Имом Муслим ривояти).

4. Ўтириб ичиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.
“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!


Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида.

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», 
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Илмий мўъжизалар» китобидан


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ
🌹ЯНГИ КУН МУБОРАК🌹

Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин.


🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡

➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2025 йил 28 январь
📆 1446 йил 28 ражаб кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗

➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:00
⌛️ Хуфтон - 19:30
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☁ Кундузи - +9°
☁ Кечаси - +2°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:37
🌇 Қуёш ботиши - 17:50
🌬 Шамол - 4~8 м/сек.
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 18:00
➗➗➗➗➗➗➗➗➗

💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


СЎКИНУВЧИ ОДАМ

Ассалому алайкум! Мани эрим фаҳш сўзларни айтиб сўкадилар. Ҳар бир гапида сўкиш бор, ёмон бўлади десам Саҳобаларам сўккан дейдилар. Саҳобаларимиз шунақа сўкан бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши фаҳҳош, сўконғич бўлмайди. Эрингизни гапи саҳобаларга туҳмат. Саҳобалар ўз аёлларини фоҳишалардек кўрган эмаслар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен карийм, мағлуб бўлишни ҳуш кўраман. Пасткаш ғолиб бўлишни ҳушламайман” деганлар. Бу гапни аёлларга ўз кучини кўрсатиб қўмоқчи бўлган кишиларга қарата айтганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бошланиб, завққа тўла ўтиши учун;

🌷 - Эрталабки дуо-зикрларни айтинг
🌷 - Аллоҳнинг неъматларига ШУКР айтинг
🌷 - Гарчи оз бўлса-да, Қуръон тиловат қилинг
🌷 - Ота-онангиздан ҳол сўранг
🌷 - Оилангизга табассум билан боқинг
🌷 - Яхши ниятлар қилинг
🌷 - Кун бўйи барча ишингизни Аллоҳ учун қилишга аҳд қилинг
🌷 - Ўзгаларга ёрдам қилишни кўнглингизга тугинг
🌷 - Гуноҳлардан четланиб ўтишни мақсад қилинг
🌷 - Беш вақт намозни қолдирмасликни қасд қилинг !
🌷 - Бу яхшиликларни дўстларингизга жўнатинг!

Кунингиз хайрли ўтсин азиз, диндошим!! ☺️

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


#Оят

«Эй мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг».

Бақара сураси, 264-оят

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.