Донишмандлардан бири бўлмиш Ҳусайн Кошифий "Ким билан дўстлашиш керак?" деган саволга қуйидагича муносабат билдирган:
• дўст ақлли бўлиши керак, зеро, ақлсизлик яхшилик белгиси эмас;
• дўст хушфеъл бўлиши керак, чунки бадхохлар билан тил топишиш қийин;
• дўст бадфеъл бўлмаслиги лозим;
• у беғараз бўлмоғи лозим;
• дўст алдоқчи, риёкор, қаллоб бўлмаслиги керак.
Шунингдек, агар дўст топсанг, у ҳолда ушбуларга амал қилгин:
• дўстингдан ҳеч нарсани аяма;
• унинг сирларини қалбингда сақла, ҳеч кимга ошкор қилма;
• одамлардан унинг нуқсонларини яшир, камчиликларини фақат ўзига айт, токи уларни тузатсин;
• унинг гапларига қулоқ тут;
• ундан аччиқланма, унинг гапларидан нуқсон излама;
• дўстинга ҳурмат билан муносабатда бўл;
• унинг хушфеъллигига миннатдорчилик билдир;
• дўстингни ўзи йўқлигида доим яхши сўзлар билан эсла;
• агар дўстинга бирор нарсани ўргатмоқчи бўлсанг, буни эҳтиёткорлик ва самимийлик билан амалга ошир;
• унинг айбларига эътибор берма, уларни кечир;
• дўстинг қувонса - қувон, қайғурса - қайғургин;
• дўстинга айтадиган биринчи сўзинг унинг учун соғлиқ тиламоқ бўлсин;
• дўстингни гапираётган гапини бўлма;
• ўзинга нимани раво кўрсанг, дўстингга ҳам шуни раво кўр;
• керак бўлган пайтда дўстингни ҳимоя қил.
Шу кўрсатилган амалларни бажарсанг, сенинг дўстлигинг ишончли ва садоқатли бўлади.
@HASANvaZUHRA