![](https://static43.tgcnt.ru/posts/_0/37/375e5da9e39a89390beb0d00d2473208.jpg)
1998 йил 1 апрел куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида қизиқарли ҳодиса содир бўлди. Ўша куни "Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси ярим финалида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушди. Стадион томошабинлар билан тўлиб-тошган эди — 75 000 мухлис ҳайажон билан учрашув бошланишини кутарди.
"Реал" футболчилари суратга тушаётган ва Чемпионлар лигаси гимни янграётган пайтда, дарвозалар ортидаги бир неча мухлис тўсиқ панжарасига чиқиб олди ва натижада дарвоза ағдарилиб тушди. Бу ҳолат стадионда катта муаммога сабаб бўлди. Ҳатто ёрдамчи ҳакам воқеани бош ҳакам Ван дер Эндега етказди. Шундан сўнг, ҳакам ушбу вазият ҳақида расми шахсга хабар берди.
Ўн дақиқалик уринишларга қарамай, дарвозаларни тузатиш имкони бўлмади. Шунинг учун "Реал" клубининг эски базаси – "Сьюдад Депортива"га янги дарвозалар олиб келиш учун одам жўнатилди. Базада тасодифан юк машинаси ҳайдовчиси Кандидо Гомес топилиб, у дарвозаларни стадионга олиб келишга рози бўлди. Полиция ҳимояси остида янги дарвозалар "Сантьяго Бернабеу"га етказилди ва учрашув бошланди.
Ўйин "Реал"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларни Морьентес ва Карамбё киритди. Бу ғалаба мадридликларга финал эшикларини очди ва улар "Амстердам Арена"даги ҳал қилувчи баҳсга йўл олдилар.
Бироқ бу воқеа жазосиз қолмади. Кейинги мавсумда "Реал" Чемпионлар лигасидаги биринчи учрашувини Севильяда ўтказди, чунки УЕФА ярим финалдаги инцидент учун клубни жазолаган эди.
https://t.me/+gp4Jbq_N7VdhZDQy