Uzb_Meteo dan repost
Қиш
Бугун ўз устимда битта тажриба ўтказдим.
Жуда совуқ, умуман иситилмайдиган хонада бир соатдан зиёд қимирламай ўтирдим.
Аввал оёқ, кейин қўлларим музлаб кела бошлади. Бармоқларим учлари игна санчилгандай оғриб, ўзимга бўйсунмай қолди. Бошимга оғриқ кирди. Кайфиятим жуда тушиб кетди. Нуқул ёмон нарсалар, кўнгилсизликлар ҳақида ўйлай бошладим. Олдинги режаларимга нигоҳ ташлаб, "йилт" этган нарса кўрмадим. Ишга-ку, қўл умуман бормади. Эрталаб кўчада тоза ҳаводан тўйиб симирганим, чиройли ва латофатли далалар, оппоқ қорни расмга олганим ҳам эсдан чиқди.Устимга қалин ва момиқ кўрпа ёпдим, аммо унинг қаватларидан ялмоғиздек совуқ вишиллаб кирар ва танамга азоб берарди. Оёқларимни музлатиб, танамни карахт аҳволга солган совуқ элчи - қор кўзимга бало бўлиб кўринди. Ёз кечаларини, терга ботган жазирамаларни тамшаниб эсладим. Эринибгина ёнадиган эски чўян печка кўзимга иссиқлик станциядек кўриниб кетди.
Совуқ... Қаранг, у жуда мулойим ёки позитив одамдан жаҳлдор ва норози кимсани ясаб қўйиши ҳеч гап эмас экан...
Ҳали кўп совуқлар бўлади. Қишнинг бир куни минг кунга татийди. Кўклам келгунча, совуқда кўкариб қолмайлик.
© Улуғбек Орипов
П/С: Сиз бу тажрибани қилиб юрманг