Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилигидаги делегациянинг Польшага расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Польша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Владислав Бартошевский раҳбарлик қилди.
Шунингдек, Польша Иқтисодий ривожланиш ва технологиялар вазирлиги давлат котиби Михал Ярос билан учрашув ҳамда Польша инвестициялар ва савдо агентлигида (PAIH) икки давлат тадбиркорлари иштирокида “давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбир якунида “G2B” ва „B2B“ шаклидаги музокаралар ҳам ташкил этилди.