Мана бу рўйхатни тайёрлаётганда, мени бир жиҳат жуда таъсирлантирди.
Академик Беҳзод Йўлдошев — h-index бўйича ушбу рўйхатда биринчи ўринда.
У 2024 йил 28 август куни 79 ёшида вафот этган. Аммо орадан икки йил вақт ўтган бўлса-да, унинг илмий ишлари ҳануз халқаро илмий адабиётларда иқтибос қилинаётгани, бошқа тадқиқотчилар томонидан ўрганилмоқда.
У инсон юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда тан олинган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор ва академик.
Унинг 400 дан ортиқ илмий ишлари мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми нуфузли хорижий илмий нашрларда чоп этилган.
Бугунги натижага қаранг: Scopus’да 329 та илмий мақола, 7 177 та иқтибос ва h-index — 56.
Демак, инсоннинг ҳақиқий мероси, балки, унинг ўзи йўқлигидан кейин ҳам яшашда давом этадиган ишларидир.
Инсон ҳаётдан кетади, аммо унинг илми, кашфиётлари ва меҳнати бошқалар учун хизмат қилишда давом этади.
Мен учун бу рейтингдаги рақамлар шунчаки статистика эмас. Уларнинг ортида йиллар давомида қилинган меҳнат, илм ва ўзидан кейин катта илмий мерос қолдирган инсоннинг ҳаёти бор.
Тўғриси жудаям ҳаяжонли... Биз бу дунёда қандай из қолдирар эканмиз?!
Аллоҳим ўтганларни раҳматига олсин🤲