Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистон ҳақида
У ўзининг 11 миллиондан ортиқ обуначиси бор каналида Ўзбекистонда ўтаётган Халқаро информатика олимпиадаси — IOI 2026 ҳақида пост жойлади.
У IOI’ни юқори синф ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли дастурлаш мусобақаси сифатида таърифлаб, Telegram’нинг олимпиада ғолибларига умумий қиймати камида 117 минг доллар бўлган эксклюзив рақамли коллекциялар — Algorithm Cups тақдим этишини маълум қилди.
Дуров, шунингдек, олимпиаданинг айнан Ўзбекистонда ўтказилаётганини рамзий деб атади: алгоритм сўзи номи билан боғлиқ бўлган ал-Хоразмий — алгебра асосчиси — юртида IOI мезбонлик қилинмоқда.
Нуфузли олимпиаданинг Ўзбекистонда ўтказилаётгани халқаро IT ҳамжамияти эътиборини ҳам тортаётгани жудаям зўр.
Ўзбекистон💪🇺🇿