#савол Ман битирувчи курс талабасиман, деканат мендан хорижга чиқиш паспортим нусхасини сўраяпти. Бунга сабаб нима?
#жавоб Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Ушбу дипломнинг ўзбек ва инглиз тилларида ёзиладиган тарафлари бор.
Ўзбек тилида ёзиладиган тарафга битирувчининг фамилия, исми ва отасининг исми фуқаролик паспорти (ID-карта) дан олиб тўлдирилади.
Инглиз тилида ёзиладиган тарафга эса, кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликларни олдини олиш учун, маълумотлар хорижга чиқиш паспортидан олинади.
Чунки, айрим пайтларда, фуқаролик паспорти ҳамда хорижга чиқиш паспортида фамилия ёки исм ёзилишида, харфларида фарқ бўлиши мумкин.
Аммо, талабада хорижга чиқиш паспорти мавжуд бўлмаса ёки талаба унинг нусхасини ўз вақтида деканатига тақдим этмаган бўлса, у ҳолда инглиз тилида ёзиладиган тарафга ҳам маълумотлар фуқаролик паспортидан олинади.
Ҳурматли битирувчилар, хорижга чиқиш паспорт нусхасини тақдим этиш - мажбурий эмас, лекин юқорида кўрсатилган номутаносибликларни олдини олмоқчи бўлсангиз, келажакда магистратурани чет элда давом эттирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда тегишли маълумотларни ўз деканатингизга ўз вақтида етказишингиз сўралади.