ВАСИЯТ
Мен кўзимда ёш билан келганман етиб Унга,
Ва дунёга илк бора чинқириб келдинг, болам.
Яноқларингни менмас, томчилар ўпган кундан-
Бу беш кунлик дунёда энг бахтли бўлдинг болам.
Кўз ёш - бу инояту эҳсондан элчи байроқ,
Қароғингдан овози чиқиб турган изҳор ишқ.
Воҳей!
Жонни жон демай тўкиб ташлар бу титроқ
Титроғингни тангадай тўкиб бошлар йиғлашлик...
Тунни қилиб турган тун- қароликка тасаддуқ,
Эгиб турса бошингни ғамнинг юзларидан ўп.
Тупроқдин азми бунёд- Юсуфни қучган қудуқ,
Қудуқдай ғамлиғ, намлиғ кўзларда яшайди У!
Шодлигинга айланиб қолмасин ўтар дунё...
Ўтару-кетар бўлган ғуссалар деб сиқма жон.
Нигоҳингда нур бўлсин бўлар кунда рўбаро,
Чинқириб кирган каби, чинқиртириб чиқар жон.
Ўшанда ҳам кўзларинг йиғлаб тургай болажон...
Айттирса Унинг исмин бошинга кўтар ғамни,
Илло элтсайди Унга ичингдаги ҳузунинг.
Бахтлиларнинг кўзлари аввалу охир намлиғ,
Фақатгина бахтсизлар йиғламайди, Маҳзуним...
Фақатгина бахтсизлар йиғламайди, Маҳзуним!
Дурдона Бобомурадова
@Durdona_Bobomurodova