МАНА ШУ ҲАҚИҚИЙ ОЛИЙЖАНОБЛИКДИР
Юнус ибн Абдул Аъло айтади:
Бир куни Имом Шофеий менга шундай деди:
-Эй Юнус, агар дўстингнинг сенга ёқмайдиган бир ишни қилганини эшитсанг, алоқани узишга, адоват йўлига ўтишга ошиқма. Сен аниқ нарсани шубҳага алмаштирган бўлиб қоласан. Аксинча, дўстингга чиройли муомала килиб,
«Сенинг шундай-шундай қилганингни эшитдим?» деб сўрагин. Унга ётиғи билан тушунтир. Агар дўстинг сен эшитган нарсани инкор этса,
«Сен ростгўйроқ ва яхшироқсан (мен сенга кўпроқ ишонаман)» деб шу ерда тўхта, ҳеч нарса қўшма.
Агар қилган ишини эътироф этса-ю, узри бўлса, узрини қабул қил. Агар инкор этмаса,
«Ўзи мақсадинг нима эди?» деб сўраб кўр. Агар бирон сабабини айтса, уни ҳам қабул қил. Агар ҳеч қандай узрли томони бўлмаса ва сенга оғир ботса, майли, ўша ёмон ишни чиндан қилган экан, деб тасдиқ эт.
Энди сенинг қаршингда икки йўл бор: Унинг қилган ишига яраша жавоб берасан ёки кечириб юборасан. Кечириб юборганинг тақвога ҳам, олийжанобликка ҳам тўғри келади. Ахир Аллоҳ таоло айтган-ку:
«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир. Энди ким афв қилиб, (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир! » (Шуро сураси, 40-оят.)
Агар нафсинг интиқом олишга ундаса, дўстинг қилган яхшиликларни эсла. Битта ёмонлигини деб шунча яхшилигини йўққа чиқариб юборма. Ахир бу очиқ зулм саналади.
Солиҳлар айтарди:
Қилган ёмон ишимга яраша жазо берса ҳам чегарадан чиқмаган, ҳаққимни поймол қилмаган инсонни Аллоҳ раҳматига олсин.
-Эй Юнус, агар чин дўстинг бўлса, уни маҳкам ушла. Чунки дўстни сақлаб қолиш оғир, йўқотиш эса осон.
Солиҳлар чин дўстни йўқотиш- нинг осонлигига шундай мисол келтиришади:
Бир ёш бола катта-катта тошлар- ни осонлик билан қудуққа ташлаб юбориши мумкин.
Кейин тошларни қудуқдан олиб чиқиш бир нечта бақувват эркакка ҳам жуда оғир бўлади.
Мана шу сенга менинг насиҳатим, вассалом.
“Солиҳлар суҳбати”