⭕️Болани оғизида бадбўй ҳид пайдо бўлса нима қилиш керак?
📋Оғиз гигиенасига эътибор бериш
Боланинг тишлари ва тил юзаси камида кунига 2 марта ювилиши керак. Агар бола ҳали тиш пастаси билан ювишни билмаса, махсус болалар учун щёткадан фойдаланинг.
📋Овқат ҳазм қилиш тизимини текшириш
Овқат ҳазм бўлиши қийинлашса, оғиздан бадбўй ҳид чиқиши мумкин. Кечқурун оғир овқатлар (масалан, ёғли, қовурилган, ширинликлар) беришни чеклаш керак. Овқатдан кейин кўпроқ сув ичириш – бу ошқозон ва ичакдаги ҳид келтирувчи моддаларни камайтиради.
📋Ичак микрофлорасини тиклаш
Агар болада ич қотиши ёки ичакда дисбактериоз бўлса, бу ҳам бадбўй ҳидга сабаб бўлиши мумкин. Йогурт, кефир, пробиотиклар бериш фойдали.
📋Бурун ва томоқ касалликларини текшириш
Тонзиллит, фарингит, аденоидлар катталашган бўлса, бу ҳам ҳидга сабаб бўлади. Болада бурун битиши, доимий йўтал ёки кўкракка йиғилган балғам бор-йўқлигини текширинг.
📋Сув ичиш меъёри
Кам сув ичиш оғизда қуруқликни келтириб чиқаради, бу эса бадбўй ҳидни кучайтиради. Боланинг кун давомида етарли сув ичишига эътибор беринг.
🟢Уй шароитидаги чоралар
✅ Эрталаб 1 қошиқ иссиқ сув ёки ромашка чойи ичиринг – бу оғиздаги микробларни камайтиради.
✅ Бир-икки кун олма бериш – табиий тозаловчи таъсирга эга.
✅ Бироз лимонли сув ёки наъматак дамламаси ичириб кўриш мумкин.
Агар уй шароитидаги чоралар 1-2 ҳафтада фойда бермаса, педиатр ва стоматолог кўриги тавсия этилади!
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov