❗️❗️❗️ТОРЧ инфекциялар
Оила қурганлар, айниқса бола кўриш тараддудида юрган жуфтлар ТОРЧ инфекция ва унинг ҳомиладорликка алоқаси ҳақида озгина бўлса ҳам эшитишган.
💥ТОРЧ инфекциялари нима ? ТОРЧ инфекцияни бепуштлик ва хомиладорликка қандай алоқаси бор ? Бугун шу ҳақида гаплашамиз
💥ТОРЧ инфекциялари бу токсоплазмоз, қизилча, герпес ва цитомегаловирус киради. 💥Хомиладорликдан аввал ва хомиладорлик даврида яна хламидия, уреаплазма, бруцеллез хам текширилади. Лекин улар ТОРЧ инфекция эмас.
❇️ТОРЧ инфекция аёл ва эркакда хам бўлиши мумкин. Эркакларда ТОРЧ инфекция спермаривожданишига тахсир қилиб, сперма кўрсаткичларини бузадики, улар фарзанд кўриш эхтимоллигин анча пасатириши мумкин.
❇️Аёлларда ТОРЧ инфекция хомила тушиб қолиши, туғма нуқсонли бола туғилиши ва кўп асоратларга сабаб бўлади.
🌧ОДДИЙ ГЕРПЕС 1/2 типи
Оддий герпес билан хомиладорлик даврида бирламчи инфекцияланиш қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин:
• 💧Хомиладорлик бузилиши: сув кўпайиб кетиши, хомиладорлик тўхтатилиши, хомила тушиб қолиши
• 💧Хомила патологияси: қорин ичи инфекцияси,ўз ўзидан аборт, ўлик бола туғилиши
• 💧Чақалоқ патологияси: туғма герпес, чала туғилиш, туғилганда тана вазни пастлиги
💧Герпес билан оғриш бирламчи эпизодида инфекцининг хомилага ўтиш хавфи50%, инфекция қайталанганда ёки белгисиз кечганда 0-4%.
🌧ТОКСОПЛАЗМОЗ
Аёлларнинг 10 -12 % токсопазмоз билан хомиладорлик даврида инфекцияланишади, юқтириб олишади.
💧Инфекциянинг хомилага ўтиш хавфи 30-40 % .
💧Агар инфекция юқиши хомиладорлик I ва II триместрларида рўй берса ўз ўзидан аборт ёки вақтидан эрта туғилиш хавфи 10-15 %. Бунда туғма токсоплазмоз хавфи 15-25% бўлади ва чақалоқлар оғир холатлари (фетопатиялар) масалан калла кичик бўлиб қолиши (микроцефалия), гидроцефалия, хориоретинит, гепатоспленомегалия, тромбоцитопения кузатилади.
💧Агар юқиш хомиладорлик III триместрида рўй берса туғма токсоплазмоз хавфи 90 %гача. Лекин бунда касаллик аксари холларда белгиларсиз кечади
Токсоплазмозда хам асоратлар герпесдагига ўхшайди.
🌧ЦИТОМЕГАЛОВИРУС
Хомиладор аёлларнинг 1 - 4 % цитомегаловирусни хомиладорлик вақтида юқтириб оладилар. Шу аёлларнинг 33%да хомиланинг инфекция юқтириши ва зарарланиши кузатилади.
💧Хомиладорликда инфекция юқиши 12 хафтагача содир бўлса бола ташлаш ва туғма нуқсонлараг сабаб бўлади :
•💦 Гидро ёки ацефалия,
• 💦Церебрал фалаж
• 💦Кўз ва эшитиш аъзолари шикастланиши
💧Инфекция юқиши Хомиладорлик 12 хафтасидан кейин содир бўлса цитомегалиянинг тарқалган шакли - жигар шикастланиши (гепатит), ўпка касаллиги (пневмония) и кўз шикастланиши (ретинитга) олиб келади
🌧ҚИЗИЛЧА
Қизилча вируси хомиладорликнинг 16 хафтасигача юқишида одатда қуйидаги холат б💧ўлади:
• Хомилани қоринда халок бўлиши
• 💧Каллада ўзгариш: макро ва микроцефалия
• 💧Грегг учлиги: кўз шикастланиши + карлик (эшитмаслик) + юрак қон томир тизими ривожланиши нуқсонлари
💧Қизилча вируси хомиладорликнинг 16 хафтасидан кейин юққада туғма нуқсонлар хавфи сезиларли пасаяди.
💥Фарзанд кўриш ва хомиладорлик силлиқ ва муаммосиз кечишида ўз вақтида текширишлар , шу қаторда ТОРЧ инфекцияга текшириш ўтказилиши хомила ва аёл саломатлиги ва келажаги учун хаётий мухим.
💥Арзимаган бир текшириш сизни келажакдаги кўп ташвиш ва ғам андухдан сақлаб қолиши мумкин.