Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ahror baxshi "Hayyara!"
Ўғлимга
Томирингда товларнинг
Бахшиларнинг қони бор.
Даштдай кенгиш одамлар
Яхшиларнинг қони бор.
Ҳайяра!
Ҳар жигитнинг улимов,
Қўллайдиган пири бор.
Достонларнинг ҳикмати,
Термаларнинг сири бор.
Ҳайяра!
Татиб кўр, дарёмизда
Манглайларни шўри бор.
Эр улларнинг йўлини
Пойгаси бор,тўри бор.
Ҳайяра!
Умр Худойнинг иши
Одамлиғи оз бўлма.
Онам тинчисин десанг
Номард билан соз бўлма.
Ҳайяра!
Алп улим,тўра улим,
Битта зўр Худо зўрдир.
Эркакнинг тик бошига
Отанинг пойи тўрдир.
Ҳайяра!
Бозиллатса ичингни
Муҳаббатнинг олови.
Бир бўлсин ҳалол бўлсин
Сулувларнинг сулуви.
Ҳайяра!
Улимов, ўлим ҳақдир,
Ҳар бошда бир ўлиш бор.
Мард кетганга маҳшарда
Худойимни кўриш бор.
Ҳайяра!
Дилфуза Бону Авазова
📝 Telegram
Ўғлимга
Томирингда товларнинг
Бахшиларнинг қони бор.
Даштдай кенгиш одамлар
Яхшиларнинг қони бор.
Ҳайяра!
Ҳар жигитнинг улимов,
Қўллайдиган пири бор.
Достонларнинг ҳикмати,
Термаларнинг сири бор.
Ҳайяра!
Татиб кўр, дарёмизда
Манглайларни шўри бор.
Эр улларнинг йўлини
Пойгаси бор,тўри бор.
Ҳайяра!
Умр Худойнинг иши
Одамлиғи оз бўлма.
Онам тинчисин десанг
Номард билан соз бўлма.
Ҳайяра!
Алп улим,тўра улим,
Битта зўр Худо зўрдир.
Эркакнинг тик бошига
Отанинг пойи тўрдир.
Ҳайяра!
Бозиллатса ичингни
Муҳаббатнинг олови.
Бир бўлсин ҳалол бўлсин
Сулувларнинг сулуви.
Ҳайяра!
Улимов, ўлим ҳақдир,
Ҳар бошда бир ўлиш бор.
Мард кетганга маҳшарда
Худойимни кўриш бор.
Ҳайяра!
Дилфуза Бону Авазова
📝 Telegram