ЖУМА КУНИДА "ЖУМА МУБОРАК" ДЕБ ТАБРИКЛАШ ҲУКМИ.
Аллоҳ Таоло деди:
"Пайғамбар сизга нима берган бўлса олинг ва у сизни нимадан қайтарган бўлса қайтинг. Аллоҳдан қўрқингиз, албатта Аллоҳ азоби қаттиқ Зот. [Хашр 7].
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳутбаларида кўп маротаба"... сўзларнинг энг яҳши Аллоҳнинг Китоби. Йўлларнинг энг яҳшиси Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи саллам)нинг йўлидир. Албатта амалларнинг энг ёмони Динда янги пайдо қилинган биъдат ҳурофотлардир. Ҳар бир биъдат залолат, ҳар бир залолат Жаҳаннамда" деб такрорлаганлар. Насойи ривояти 1560. Шу мазмундаги ҳабарлар Аҳмад орқалик Жобир Ибн Абдуллоҳдан, Абу Довуд орқалик Ирбода Ибн Сариядан ва Ибн Можа орқалик Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳулардан ривоят қилинган.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бизнинг ишимиз (Ислом) да янгиликни пайдо қилса, у рад қилинади". Муслим ривояти 3242.
Бошқа бир ривоятда: "Ким бизнинг бу ишимиз (Ислом)га унинг таркибига кирмайдиган янгилик (баъдатни) киритса, у рад қилинади". Бухорий 2550 ва Муслим ривояти 1718. Шунингдек қаранг: "Фотҳул-борий", 2697.
Ва яна бир ривоятда: "Ким бизнинг бу ишимиз (Ислом)га тегишлик бўлмаган нарсани қилса, у рад қилинади". Муслим ривояти, 3243.
Савол: "Ҳар жума куни мусулмонларни: "Жума Муборак" деган сўзлари билан ўзаро бир-бирларини табриклашлари тўғрисида шариъатнинг ҳукми нима!?
Шайҳ Фавзоннинг жавоби: “Бу биъдатдир! (Шариатда) бунга асос йўқ! Жума куни билан табриклаш жойиз эмас! Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ ва Салафи Солиҳ аждодлар (Саҳобалар, Тобеъйинлр ва табақа Тобеъйинлар) буни қилишмаган. Биъдиатчилар эса бу биъдатларини тарқатиш ва ёишда интернет тармоқлари ва мобил қурилмалардан фойфаланмоқдалар.
Саудя Арабстони "Фатволар бўйича дойими қўмита". Фазилатлик Шайҳ Солиҳ ал-Фавзон ҳофизаҳуллоҳ.
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/Davatchi_minbari