✅ «Берлин – Оққўрғон» – кўзда ёш билан кўриладиган фильм.
Фильм, асосан, иккинчи жаҳон урушининг мудҳиш манзаралари, оғир асоратлари ҳақида. Режиссёр бу даврни бугунги кун билан боғлай олган.
Фильмда ҳужжатли хроникаларга ҳам мурожаат қилинган. Эътиборлиси, тарихий факт ва далиллар билан томошабинни экран ортида режиссёрнинг ўзи таништириб боради. Шахсга сиғиниш даври, бир оила мусибати, қишлоқ аҳлининг камтарона ва оғир ҳаёти бор ҳақиқати билан очиб берилган, барча Фильмларида бўлганидек, «Берлин – Оққўрғон»да ҳам севги-муҳаббат алоҳида ўрин эгаллаган. Қўзивой ва Гулшоданинг пинҳоний ва ошкора туйғулари фильм мотивини ташкил этади. Фильм кутилмаган қизиқарли сюжетларга бой. Воқеалар гоҳ Ўзбекистон, гоҳ Россия, гоҳ Германияга кўчади. Сталин, Гитлер образлари намоён бўлади. Германиядаги оилаларнинг ҳам абгор аҳволи, қатағон ва қатл этилиши кўрсатилади. Берлин-Оққўрғон-2018-йилда режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган тўлиқ метражли бадиий фильм.
👉https://youtu.be/MoHwLDF9rC4?si=XmPPq0jzNZ0AZ_el